Бош саҳифаДолзарбМолдова бозорида хўраки узум арзонлашмоқда
Долзарб Махсус Янгиликлар

Молдова бозорида хўраки узум арзонлашмоқда

Aвгуст ойининг биринчи ҳафтаси охиридан бошлаб, Молдова ички бозорида очиқ дала плантацияларидан хўраки узум савдоси бўйича илк таклифлар пайдо бўла бошлади. Сотувчилар, асосан, кичик фермерлар ва томорқа хўжаликларининг соҳибларидан иборат бўлиб, улар ижтимоий тармоқларнинг ихтисослашган гуруҳларида хўраки узумнинг оқ навини кичик партиялар (5-10 кг дан)да сотиш (етказиб бериш хизмати билан) бўйича таклифларни тарқатишган.

Маҳсулот савдоси бошида нархлар диапазони 40-45 лей/кг ($2,22-2,50)ни ташкил этди. Бу бир-икки ҳафта аввал фермерлар – иссиқхоналарда етиштирилган хўраки узумнинг майда улгуржи сотувчилари улгуржи савдогарлардан сўраган нарх билан билан бир хилдир. Ушбу ҳолатда маҳаллий ва экспорт бозорларида талаб катта бўлган қизил узум ҳақида сўз борган.

Бироқ, шу ой бошида, узум етиштирувчилар ассоциацияларининг вакиллари очиқ плантациялардан хўраки  узумнинг бошланғич нархлари бироз юқори деган фикрга келишди. Уларнинг қайд этишича, шу муносабат билан маҳсулотлар, асосан, ички бозорга етказиб берилади, у ерда иссиқхоналарнинг «қолдиқ миқдор»даги сифатли узуми ҳали мавжуд. Эртаги ер узуми эса август ойининг биринчи ўн кунлиги охиригача ўз массасида оптимал пишиб етилиш босқичига келди.

Шуни қайд этиш жоизки, ҳатто июль-август ойларидаги иссиқ ва қуёшли об-ҳавода ҳам хўраки узум Молдовада ўтган йилга нисбатан 7-10 кун кеч пишмоқда. 2020 йилнинг август ойи бошида эса узум нархи 25-30% арзонроқ эди.

Август ойининг биринчи ярмида Молдова мева ва резаворлар бозорида жуда кўп товар-рақобатчилар бор эди: маймунжон, малина, ремонтант навли қулупнай, олхўри ва ёзги олма. Aҳолининг харид қобилияти пастлиги фонида оммавий истеъмолчи кузги маҳсулот сифатида қабул қиладиган қимматбаҳо хўраки узумни сотиш жуда қийин.

Бир неча омиллар йиғиндисидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, август ойи ўрталарига келиб, шаҳарларнинг улгуржи бозорларида энг сифатли узум (йирик қизил ва данаксиз)нинг улгуржи нархи 20-25 лей/кг ($1,13-1,42)гача тушгани ажабланарли эмас. Шу билан бирга, рухсат этилмаган савдо жойлари (йўл четидаги машиналар)да 15-18 лей/кг ($0,85-1,02) нархда ўртача сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари таклиф этилди.

Шунингдек, мева-сабзавот дўконлари ва чодирларда, савдо марказларининг мева-сабзавот бутикларида маҳаллий хўраки узумнинг чакана нархи ҳали ҳам юқори даражада – 35-45 лей/кг ($1,98-2,55).

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Грузияда етиштирилган сабзи улуши маҳаллий бозорда Туркия маҳсулотлари импорти ҳисобига 2,5 баробар камайди

EastFruit

Ўзбекистонда хандон писта йиғим-терими якунланмоқда, аммо ҳосилнинг чўғи кам

EastFruit

Ўзбекистонда ёнғоқ нархи 25 фоизга юқори

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин