Бош саҳифаЯнгиликларХитой олма бозори: юқори захиралар, паст нархлар, умидсиз истиқбол
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Хитой олма бозори: юқори захиралар, паст нархлар, умидсиз истиқбол

EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, Хитойнинг сархил олма бозори иштирокчилари мавсум осон бўлмайди, деган фикрда. USDAнинг Хитойда олма ҳосили камайиши мумкинлиги ҳақидаги башоратларига қарамай, маҳаллий манбалар маҳсулот етиштириш ҳажми ортиши ҳақида гапирмоқда.

Вазият янада оғирлашишига сабаб, бу йил Хитойда ёзги олма мамлакат мева омборларидаги 2020 йилги олма ҳосилининг катта захиралари фонида рекорд даражадаги паст нархларда сотилган. Шунга кўра, омбордан олинган олма ҳам ёзги навлар билан фаол рақобатлашиб, нисбатан арзон нархларда сотилди.

Хитой боғбонлари июль ойи охири ва август ойи бошларида бозорларга олманинг «Гала» навини етказиб бера бошлагани сабаб, август ойида вазият фақат мураккаблашди ва нархлар рекорд даражадаги паст ҳолатда сақланиб қолди. Фермерлар яхши сифатли ёзги олманинг ҳар бир кг учун 0,2 доллардан кам олишди, кичик калибрли олманинг ҳар бир кг учун эса харидорлар 0,10 доллардан кўп тўлашмади!

Мавсум давомидаги паст нархларга қарамай, Хитой олма экспортини 2019/20 йилги мавсумга нисбатан атиги 2 фоизга, 1,1 миллион тоннагача оширишга муваффақ бўлди. Бу сўнгги уч мавсумдаги энг юқори экспорт ҳажми эди, лекин мазкур кўрсаткич 2016/17 ва 2017/18 йилги мавсумлардаги экспортга нисбатан анча паст. Ўша йилларда Хитой 2020/21 йилги мавсумга қараганда 22-24% ва деярли 260 минг тоннага кўп олма экспорт қилган.

Шунингдек ўқинг: Беларусда олма баҳоси ҳукумат томонидан тартибга солингани боис, минтақадаги энг юқори нархлардан биридир

Ўтган мавсумда Хитойнинг олма импорти ҳам кўп йиллар давомида рекорд даражада паст эди – атиги 69 минг тонна. Бироқ, бу вазиятни қутқариб қола олмади. Кўриниб турибдики, хитойлик олма экспортёрлари учун ҳануз кириш имкони бўлмаган Россия бозори ўрнига бошқаси топилмаганга ўхшайди.

Вазиятни Хитой энг йирик ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи саналган олма концентратлари бозоридаги унчалик қулай бўлмаган ҳолат ҳам мураккаблаштирмоқда. Сўнгги йилларда қайта тикланган шарбатлар энди фойдали маҳсулот ҳисобланмайди ва улар бутун жаҳон бўйлаб истеъмолчиларини йўқотмоқда. Бундай турдаги шарбатлар ўрнини бошқа ичимликлар эгаллаяпти. Шунга кўра, олмани концентрат учун қайта ишлашга арзон нархда сотиш ҳам ҳозир қийинлашган.

2021 йилда Хитой олмасининг юқори ҳосили, агар у тасдиқланса, EastFruit экспертлари #freshapplecrisis хештеги билан эътибор қаратаётган олма талаб ва таклифининг глобал номутаносиблиги масаласига боғлиқ вазиятни янада кучайтириши мумкин.

Дарвоқе, минтақамиз мамлакатларидан Ўзбекистон ўтган мавсумда Хитой олмасининг энг йирик импортёрига айланди, у ерга 6 минг тоннага яқин Хитойдан олма жўнатилди. Қирғизистон тахминан 2,8 минг тонна олма сотиб олди. Бошқа давлатлар эса Хитойдан деярли олма импорт қилмади. Аммо Осиё ва Яқин Шарқ бозорларида Хитой европалик олма етказиб берувчилар билан фаол рақобатлашди ва 2021 йилда бу рақобат яна ҳам кучайиши мумкин. Шарқий Европада олманинг рекорд ҳосили кутилмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин