Бош саҳифаЯнгиликларХитой ҳукумати экинларни қурғоқчиликдан асраш йўлини топди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Хитой ҳукумати экинларни қурғоқчиликдан асраш йўлини топди

Хитой ҳукумати экинларни рекорд даражадаги қурғоқчиликдан сақлаб қолиш учун кимёвий моддалар ёрдамида сунъий ёмғир яратишни режалаштирмоқда.  Шунингдек, экинларга намликнинг буғланишини чеклайдиган сув сақловчи қўшимчани пуркаш ҳам режалаштириляпти, дея хабар берди EastFruit мутахассислари Аssosiated Press (АP) агентлиги ҳаволасига таяниб.

Эслатиб ўтамиз, август ойи ўрталарида EastFruit Хитойнинг Янцзи дарёсига боғлиқ минтақаларидаги қурғоқчилик ҳақида ёзган эди. Экинларга таҳдидни камайтириш учун маҳаллий фермерлар булут чақириш мақсадида насос ва ракеталардан фойдаланишни режалаштираётган эди.

Бу йил Хитойда сўнгги 61 йил ичидаги энг иссиқ ёз бўлди. Қурғоқчилик сув ҳавзаларини ярмигача қуритиб, экинлар қуришига олиб келди. Хитойнинг катта қисми узоқ давом этган жазирама ва  ёғингарчилик камлиги туфайли қаттиқ қурғоқчиликдан азият чекмоқда. Сичуан, Хубэй, Хунан, Анхой ва Цзянси провинциялари ҳамда Чунцин шаҳрида жазирама қишлоқ хўжалиги ерларига жиддий зарар етказди. Юз минглаб аҳоли ичимлик сувидан фойдаланишда қийинчиликларга дуч келмоқда, деб хабар берди Euronews телеканали 2022 йилнинг 21 август санасидаги махсус видеосида:

Қишлоқ хўжалиги вазири Тан Жэньцзяннинг сўзларига кўра, келгуси ўн кун Хитой жанубидаги гуруч ҳосили учун «шикастларга чидамли асосий давр»дир.

АР маълумотларига кўра, Хитой ҳукумати мамлакатдаги йиллик ҳосилнинг 75 фоизини ташкил этувчи кузги ғалла ҳосилини кимёвий воситалар ёрдамида сунъий ёмғир ёғдириш орқали сақлаб қолиш учун фавқулодда чоралар кўради.

2022 йилнинг 18 август куни Хитой ҳукумати йирик ўрмон ёнғинлари ва ҳосилга таҳдидлар фонида жорий йилда биринчи бор қурғоқчилик ҳақида миллий даражада огоҳлантириш эълон қилди. Мамлакатда об-ҳаво хавфининг “сариқ” даражаси қайд этилган, бу максимал хавфдан икки поғона ортда, холос.

Бир неча ҳафта давомида жануби-ғарбий Сичуан провинциясидан Шанхайгача бўлган дарё дельтасида Осиёнинг энг узун дарёси Янцзи оқими бўйлаб аномал жазирама кузатилмоқда.

Янцзи дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган Цзянси провинциясидаги Поянху кўлида йилнинг шу фасли учун одатий ҳажмнинг чорак қисмигача қуриб қолган.

Шунингдек, Чунцин муниципалитетининг 34 округидаги 66 тага яқин дарё қуриб қолган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Туннель ва контейнерларда голубика етиштириш — фермерлар учун афзал ва ўзига хос жиҳатлар

EastFruit

Ўзбекистон Европа Иттифоқига саримсоқ экспортини кўпайтирадими?

EastFruit

Ўзбекистондан қовун қоқи ва ловия Хитой бозорига йўналтирилади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин