Бош саҳифаЯнгиликларХачмаз (Озарбайжон)да илк бор Олча ва гилос фестивали бўлиб ўтди (фото)
Фотосуратлар тўпламиЯнгиликлар

Хачмаз (Озарбайжон)да илк бор Олча ва гилос фестивали бўлиб ўтди (фото)

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр хизмат кўрсатиш агентлиги, Хачмаз тумани ҳокимлиги, Резавор етиштирувчилар ва экспортёрлар уюшмаси ҳамда Azəri Home Chef компанияси ҳамкорлигида Озарбайжонда илк бор “Гилос ва олча” фестивали ўтказилди. Тадбирга Хачмаз шаҳри мезбонлик қилди. Бу ҳақида trend.az хабар бермоқда.

Zəfər истироҳат боғида ташкил этилган фестивалда меҳмонларга қишлоқ хўжалиги корхоналарининг маҳсулотлари тақдим этилди, фестиваль иштирокчилари миллий ва хорижий таомлардан татиб кўришди.

Боғдорчилик, айниқса, олча етиштиришга ихтисослашган ҳудудлардан бири саналмиш Хачмаз вилоятида гилос сайли ўтказилгани бежиз эмас.  Республика бўйича олча боғларининг 35 фоизи,  олча етиштиришнинг 42 фоизи ушбу вилоят ҳиссасига тўғри келади.  Озарбайжонда етиштирилган гилос ва олчага ташқи бозорда қизиқиш катта. Хачмаз вилояти иқтисодиётида мева экспорти алоҳида ўрин тутади.

Шунингдек ўқинг: Жалилобод (Озарбайжон)да қулупнай фестивали анъанавий тадбирга айланади (фото)

Тадбирдан кўзланган мақсад, деҳқонлар етиштираётган гилос ва олча навларини намойиш этиш, фермер ва тадбиркорлар ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини кенгайтиришдан иборатдир.  Тадбирда мевалардан қизиқарли композициялар, гилос ва олчадан турли таомлар, халқ амалий санъати асарлари намойиш этилди, ҳаваскорлар ва болалар жамоаларининг чиқишлари томоша қилинди. Фестивалда мутахассислар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар учун маслаҳат хизматларини ҳам кўрсатишди.

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Малайзия чакана савдо тармоқларида Ўзбекистон гилослари сотувга чиқади

EastFruit

Америкалик селекционерлар гилоснинг учта янги навини тақдим этишди

EastFruit

2022 йилнинг иккинчи ярми бўйича жаҳон бодом бозори шарҳи

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин