Бош саҳифаЯнгиликларМалайзия чакана савдо тармоқларида Ўзбекистон гилослари сотувга чиқади
Янгиликлар

Малайзия чакана савдо тармоқларида Ўзбекистон гилослари сотувга чиқади

Ўзбекистон Республикасининг Куала-Лумпурдаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон гилосининг навбатдаги партияси Малайзияга етказиб берилди, дея хабар берди «Дунё» ахборот агентлиги.

Малайзиянинг «Zarandah Global Sdn Bhd» ва «Izdihar Souk Sdn Bhd» компанияларига Ўзбекистоннинг “Gold Dried Fruits» ва “Hamd Business Networks” экспортёр корхоналари томонидан гилос етказиб берилмоқда.

«Izdihar Souk Sdn Bhd» компанияси Ўзбекистондан озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилади. Ўтган давр мобайнида компания Малайзияга “Bonaff Crunchy” савдо белгиси остида сублимацияланган қовун, анжир, ўрик сингари жами етти хил маҳсулот етказиб берди.

Компания тижорат директори Раймонд Чонгнинг айтишича, янги ҳосил ўзбек гилослари Малайзиядаги йирик савдо тармоқларида, жумладан, компания асос солган «Snackspot» электрон платформасида сотилади. Маҳсулотларнинг навбатдаги партиясини етказиб бериш жорий йилнинг июнь ойида режалаштирилган.

Ушбу мамлакат бозорларида сотилаётган миллий маҳсулотлар ассортиментини кўпайтириш бўйича элчихона ва Малайзия импортёр компаниялари ўртасидаги ҳамкорлик давом этмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин