Бош саҳифаЯнгиликларЖалилобод (Озарбайжон)да қулупнай фестивали анъанавий тадбирга айланади (фото)
Фотосуратлар тўпламиЯнгиликлар

Жалилобод (Озарбайжон)да қулупнай фестивали анъанавий тадбирга айланади (фото)

EastFruitнинг «Зеркало» ҳаволасига таяниб хабар беришича, Озарбайжондаги биринчи қулупнай фестивали Жалилабодда бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Боку ва Озарбайжоннинг бошқа шаҳарларидан келган иштирокчилар ва меҳмонларни бирлаштирди. Фестивалга атаб бунёд этилган шаҳарча жуда гавжум бўлиб, кўплаб дўконларда турли хил  қулупнайларни татиб кўриш ва харид қилиш таклиф қилинди. Azeri Home Chefнинг пазанда мутахассислари энг яхши қулупнайли таом ва ширинлик танловида, мактаб ўқувчилари эса шахмат турнирида иштирок этишди. Бундан ташқари, фестиваль доирасида кўплаб кўнгилочар тадбирлар ва катта концерт дастури ўтказилди.

Байрам барчага бирдек манзур бўлди ва жуда яхши ўтди, шу боис, маҳаллий ҳокимият вакиллари ҳар йили қулупнай фестивалини ташкиллаштиришга қарор қилишди. Анъанага кўра, май ойининг сўнгги дам олиш кунида Жалилобод вилоятлар ва пойтахт аҳолисини янги гастрономик байрам билан мамнун қилади.

Фестивалда USAID – АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги томонидан қўллаб-қувватланадиган қулупнай етиштирувчилар ҳам иштирок этди. USAID кўмаги маҳаллий фермерларга маҳсулотни замонавий усулларда етиштириш борасида билимга эга бўлиш, совутгичли камералар яратиш ва қўшимча қийматли резавор маҳсулотларини етиштиришнинг янги имкониятларини ўрганишга ёрдам берди. Маҳсулот етиштириш ҳажми йилига 30 минг тоннага етган бўлиб, Озарбайжон ҳозирги кунда резавор етиштириш бўйича 30 та етакчи мамлакат қаторига киради.

2020 йилнинг май ойидан 2021 йилнинг декабрига қадар Озарбайжон қулупнай экспортини 2,25 минг тоннадан 4,86 минг тоннага етказди. Бу эса экспорт тушумини икки баробардан зиёд – 8,65 миллион долларга оширди.

Қулупнайнинг 97%ини анъанавий равишда Россия сотиб олади ва оз миқдордаги партия Қозоғистонга жўнатилади. Шунингдек, БААга ҳам қулупнай юборишга  уринишлар бўлган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Буюк Британия ва USAID ўзбекистонлик экспортёрларга янги бозорларга киришда кўмаклашади

EastFruit

2022 йилнинг иккинчи ярми бўйича жаҳон бодом бозори шарҳи

EastFruit

Озарбайжонда ҳам пиёз экспорти чекланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин