Испания ҳукумати ишлаб чиқаётган ҳамда Экологик ислоҳотлар вазирлиги эълон қилмоқчи бўлган қадоқлаш ва чиқиндилар тўғрисидаги қироллик фармони 2023 йилдан бошлаб, Испания чакана савдо дўконларида мева-сабзавотларни пластик идишларда сотишни таъқиқлайди.
Пластик қадоқлашни тақиқлаш вазни 1,5 кг дан кам бўлган мева-сабзавот маҳсулотларига тааллуқлидир. Бу таъқиқ Франциянинг чиқиндилар тўғрисидаги қонунига ўхшаш бўлиб, ушбу қонун 2022 йилда кучга киради.
«Испания ижроия ҳокимияти қадоқлашдан ортиқча фойдаланишга қарши курашишга ҳаракат қилмоқда», деди вазирлик вакили. Худди шу манбалар пластик ифлосланиш ҳаддан ошиб кетганлиги билан ветони оқлади, деб хабар бермоқда АгроБизнес.
Мавжуд маълумотларга кўра, таъқиқ улгуржи шаклда сотилганда сифати бузилиши мумкин бўлган маҳсулотларга тааллуқли эмас. Маҳсулотлар рўйхатини Испания озиқ-овқат ва озуқавий маҳсулотлар хавфсизлиги агентлиги тузади.
Шунингдек ўқинг: Франция 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб мева- сабзавотлар қадоғи учун пластмассадан фойдаланишни чеклайди
Шунингдек, қироллик фармонининг мақсадларидан бири – 2030 йилга қадар ичимликлар учун пластик идишлар сотилишини 50 фоизга камайтиришдир. Жорий ўн йиллик охирига бориб, бозордаги барча қадоқлар 100% қайта ишланиши керак.
Вазирлик, шунингдек, қаттиқ пластик ёки шиша идиш каби кўп марталик қадоқларни илгари сурмоқчи.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!