Бош саҳифаЯнгиликларФранция 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб мева- сабзавотлар қадоғи учун пластмассадан фойдаланишни чеклайди
Янгиликлар

Франция 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб мева- сабзавотлар қадоғи учун пластмассадан фойдаланишни чеклайди

2020 йилнинг февраль ойида Франция парламенти циркуляр иқтисодиёт цикли доирасида чиқиндиларга қарши курашиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Қонуннинг мақсади чиқиндиларни чеклаш ва табиий ресурсларни тежаш мақсадида Францияда ишлаб чиқариш ва истеъмол моделини ўзгартиришдир.

Янги қонун бир марта ишлатиладиган пластмассаларни йўқ қилиш, истеъмолчиларга чиқиндиларни камайтириш ва қайта ишлашни кўпайтириш ҳақида яхшироқ маълумот бериш, компанияларга режалаштирилган эскирган (ишлаб чиқариш муддати белгиланган) маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъқиқлаш ва ишлаб чиқариш усулларини такомиллаштиришни ўз ичига олади. Бу хусусда Freshfruitportal материаллари асосида FruitNews ёзди.

Ушбу қонуннинг айрим қисмлари қишлоқ хўжалиги саноатига ҳам таъсир қилади. Шундай қилиб, қонун лойиҳасининг 77-моддасида, агар қадоқланган маҳсулот вазни 1,5 кг дан кам бўлса, мева-сабзавот учун пластик қадоқлардан фойдаланиш таъқиқланади. Истисно фақат нопластик идишларга қадоқлаб бўлмайдиган мева-сабзавотлар учундир. 80-модда мевалар учун биологик парчаланадиган материаллардан тайёрланмаган стикерлардан фойдаланишни таъқиқлайди. Қонун 2022 йилнинг 1 январидан кучга киради.

Шунингдек ўқинг: Исроилда мева-сабзавотлар нархи пасайтирилади

Aмерика Қўшма Штатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) ҳисоб-китобларига кўра, французларнинг мева-сабзавотларни стикерлар билан сотишни таъқиқлаши AҚШ экспортёрларининг ҳар йили Франция бозорига қарийб 20 миллион долларлик ширин картошка ва 8 миллион долларга яқин грейпфрут етказиб беришига тўсқинлик қилиши мумкин. Маълумки, Қўшма Штатларда кўплаб турдаги меваларнинг назорати ва уларнинг брендлаштирилишини таъминлаш мақсадида стикерлар ишлатилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Хитой олма бозори: юқори захиралар, паст нархлар, умидсиз истиқбол

EastFruit

Грузияда етиштирилган сабзи улуши маҳаллий бозорда Туркия маҳсулотлари импорти ҳисобига 2,5 баробар камайди

EastFruit

Перу голубика экспорти географияси Малайзия ва Ҳиндистон ҳисобига кенгайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин