Бош саҳифаЯнгиликларҲиндистон, Россия ва бошқа мамлакатлар Эрон мева-сабзавотлари импортини таъқиқламоқда
Янгиликлар

Ҳиндистон, Россия ва бошқа мамлакатлар Эрон мева-сабзавотлари импортини таъқиқламоқда

Теҳрондаги Эрон мева-сабзавот ассоциацияси раҳбари Мостафа Дараинежод (Mostafa Daraeinejad)нинг айтишича, моғор ёки кўп миқдордаги пестицид қолдиқлари туфайли турли мамлакатлар Эрон мева-сабзавотларини импорт қилишни таъқиқлаган.  Дараинежод ўтган ҳафта охирида Ҳиндистон, Россия, Ўзбекистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон, Қатар ва бошқа давлатлар Эрон қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг қатор сертификатларини энди қабул қилмаслигини ва ўз стандартларига риоя этилишини талаб қилганини айтди.

Шунингдек ўқинг: Эрон ҳосил камайгани ҳақидаги миш-мишлар фонида олма экспортини оширишда давом этмоқда

Ўтган йили 6,5 миллиард долларлик агромаҳсулот экспорт қилган Эрон йигирмадан ортиқ мева-сабзавот, жумладан, заъфарон, олма, цитрус мевалар, тарвуз ҳамда бошқа полиз маҳсулотлари, шунингдек, анор, хурмо, писта, ёнғоқ етиштириш бўйича ўнта йирик давлатдан бири ҳисобланади. Бу хусусда EastFruit FreshPlaza  материалларига асосланиб хабар бермоқда.

Дараинежоднинг айтишича, Ҳиндистон Эрон кивиси хавфсизлик стандартларига жавоб бермаслигини аниқлагани учун уни импорт қилишга рухсат беришдан бош тортмоқда. Эрон жаҳондаги еттинчи йирик киви етиштирувчи бўлиб, 2018 йили 95 миллион долларга яқин 60 минг тонна киви экспорт қилган эди.

Дараинежод Қишлоқ хўжалиги вазирлиги стандартларни ошириш бўйича зудлик билан чора кўрмаса, Эрон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорларини йўқотиш хавфига дуч келишидан огоҳлантирди.  Унинг сўзларига кўра, бу масала маҳаллий истеъмолчиларни ҳам ташвишлантирмоғи керак, чунки, «эронликлар нитратлар ва бошқа пестицид қолдиқларини истеъмол қилишга лойиқ эмас».

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан гилоснинг синов партияси Хитойга авиатранспорт орқали етказилади

EastFruit

Эронда 3000 гектардан зиёд иссиқхоналар барпо этиш ва уларни модернизациялаш режалаштирилмоқда

EastFruit

Иордания Ўзбекистон анорлари учун ўз бозорларини очди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин