Бош саҳифаЯнгиликларГрузиялик фермер заъфаронни Германия ва Швейцарияга экспорт қилмоқда
Янгиликлар

Грузиялик фермер заъфаронни Германия ва Швейцарияга экспорт қилмоқда

Мамлакатда биринчилардан бўлиб заъфарон эка бошлаган грузиялик деҳқон Мераб Инасаридзе энди бу зираворни Германия ва Швейцарияга экспорт қилмоқда ва ўз фаолиятини анча фойдали деб билади.

«Шафран» деб номланган ушбу зиравор заъфарон (Crocus sativus) гулларининг қуритилган баргларидан олинади. Битта гулда атиги бир нечта барг борлиги ва 1 грамм зиравор тўплаш учун 200 га яқин гул кераклиги сабабли, у дунёдаги энг қиммат зираворлардан ҳисобланади.
“Мана еттинчи йилдирки, заъфарон ўстираман. Мен бутун ҳаётим давомида деҳқончилик билан кун кечираман. Ҳар хил экинларни етиштирганман. Маккажўхори, буғдой, олма ва бошқалар. Лекин кўп фойда кўрмадим. Менинг Германияда бир дўстим бор, қизим ҳам ўша ерда яшайди ва улар менга заъфарон экиш ғоясини беришди, бу гулнинг уруғларни ҳам юборишди. Энди менинг бу боғим 1500 квадрат метрда жойлашган бўлиб, ўтган мавсумда 40 минг илдизпоядан кўпи билан 750 грамм маҳсулот олдим. Йил охирига қадар мен экин майдонини 5000 квадрат метрга етказмоқчиман, натижада 3 кг дан ортиқ ҳосил олишим мумкин бўлади», деди Мераб Инасаридзе bpn.ge сайтига.

Унинг сўзларига кўра, 1 гектар ердан 10 кг гача маҳсулот тўплаш ҳам мумкин, «аммо бу жуда кучли қаров ва амалиётни талаб қилади».

Шунингдек ўқинг: Заъфарон, сафлор барглари ва каперс – Тожикистоннинг истиқболли инвестиция йўналиши

Мераб Инасаридзенинг айтишича, у йиғиб олган зираворларнинг асосий қисмини экспортга юбормоқда.

«Ҳозир Грузияда ушбу зираворга қизиқиш катта эмас, эҳтимол қимматлиги учун бўлса керак. Ўзимизда бир граммини 20 ларига (6,1 доллар) сотаман, агар кимдир кўпроқ миқдорда олса, 15 ларидан (4,5 доллар). Аммо, асосан, мен уни чет элга жўнатаман ва дўстим маҳсулотимизни Германияда ва Швейцарияда сотиб беради… Зафарон етиштириш жуда катта қийинчилик туғдирмайди, у инжиқ ўсимлик эмас, асосийси тупроқ нам бўлмаслиги керак. Пестицидлар ёки антацидлар талаб қилинмайди. Бу биологик маҳсулотга мен бирорта ҳам ўғит ишлатмайман. Биринчи йилда биз намуналарни Франциядаги лабораториялардан бирига юбордик, у ерда маҳсулотимиз энг юқори рейтингга эга бўлишди ва айнан шу сертификат билан у бугун Европада сотилмоқда», – деди у.

Фермернинг сўзларига кўра, заъфарон етиштириш ва зираворлар олиш билан боғлиқ харажатлар нисбатан кичик, асосан ишчиларнинг иш ҳақидан иборат. «Ҳозир мен заъфарон ўстирадиган жойдан илгари 100 тоннагача олма олардим ва аммо фойда бунчалик эмас эди», деди у.

Мераб Инасаридзенинг айтишича, сўнгги пайтларда Грузияда заъфарон етиштиришга қизиқиш тобора ортиб бормоқда ва кўплаб одамлар заъфарон нима ва уни қандай ўстириш керак деб, маслаҳат олиш учун унга қўнғироқ қилишади.

Баъзан «қизил олтин» деб аталадиган заъфарон асосан Эронда етиштирилади. Жаҳон бозорида 1 кг заъфароннинг нархи тахминан икки минг доллардан бошланади ва 10 минг долларга этади, энг арзон заъфарон Эронда, унинг нархи 1-1,2 евро (1 грамм учун), Ҳиндистонда 2, 6-4 евро, Канадада 6-8,5 евро, АҚШда 7-9,3 евро, Испания, Германия ва Италияда 7-9 евро, БААда 2,9-4,4 евро, Хитойда 3-5,5 евро, Туркияда 2,75-4,3 евродан сотилади, деб ёзади bpn.ge.

Шуниси эътиборга лойиқки, Грузияда кенг тарқалган «Имеретиан заъфарон» деб аталувчи зиравор (грузинчада – «зафрана») аслида заъфарон билан алоқаси бўлмаган ўсимлик – гулижавҳарнинг (Tagetes) қуритилган гулларидан тайёрланади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин