Бош саҳифаЯнгиликларЗаъфарон, сафлор барглари ва каперс – Тожикистоннинг истиқболли инвестиция йўналиши
Видео Долзарб Махсус Янгиликлар

Заъфарон, сафлор барглари ва каперс – Тожикистоннинг истиқболли инвестиция йўналиши

Тожикистонда заъфарон, сафлор барглари, бошқа доривор ўт ва зираворларни етиштириш, йиғиш Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт қилиниши ҳисобига энг истиқболли инвестиция йўналишларидан бири сифатида кўриб чиқилиши мумкин. “Тожикистоннинг мева-сабзавот сектори – энг яхши инвестиция имкониятлари” деб номланган Миллий онлайн-конференцияда ФAОнинг халқаро маслаҳатчиси Бахтиёр Aбдувоҳидов заъфарон, сафлор барглари ва бошқа доривор ўсимликлар мисолида Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт қилиш мумкин бўлган зираворларни етиштириш ва қуритиш истиқболлари ҳақида сўзлади.

Маърузачининг сўзларига кўра, қўшни Ўзбекистон бундан 4 йил олдин ушбу соҳани ривожлантира бошлаган – 2017 йилдан эътиборан, ўрмон захиралари ва фермер хўжаликлари ерларида 2017-2019 йиллар мобайнида доривор ўсимликлар плантацияларини ташкил этиш бўйича миллий лойиҳа доирасида 7 минг гектар майдонда заъфарон плантацияларини барпо этишга киришилган. Ушбу лойиҳада Ўзбекистоннинг 23  минтақасида 50 минг гектардан ортиқ майдонга заъфарон экиш, кейинчалик ушбу маҳсулотларни икки йўналишда: маҳаллий фармацевтика саноати учун хом ашё сифатида ва зиравор шаклида ташқи бозорга экспорт қилиш режаси кўзда тутилган эди.

Тадбир Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида EastFruit халқаро лойиҳаси томонидан ташкил этилди, анжуманнинг ахборот ҳамкори эса Sapienza агромедиа агентлиги бўлди.

Олтин қийматига тенг зираворлар

Мутахассис Бахтиёр Aбдувоҳидовнинг сўзларига кўра, Тожикистонда ҳали заъфароннинг тижорат плантациялари ташкил қилинмаган, аммо ушбу ўсимликни етиштиришга катта қизиқиш мавжуд. Заъфароннинг қуритилган гуллари зиравор, ранг-бўёқ ва фармацевтика саноати учун хом ашё сифатида ишлатилади. Ушбу маҳсулот “қизил олтин” деб ҳам номланади, чунки у дунёдаги энг қиммат зиравордир. Бунда айнан қизил доначалар ишлатилади, сариқ ранглилари эса ҳеч кимга керак эмас. Заъфароннинг улгуржи нархи 1 кг учун 1800 дан 10000 долларгача, ҳатто чакана савдода 1 килограмми учун 40000 долларгача таклиф қилинади. Дунёда асосий заъфарон ишлаб чиқарувчилар сифатида Эрон, Испания, Aфғонистон ва Покистон давлатлари тилга олинади.

Заъфарон плантациялари 4-5 йил давомида ташкил қилинади ва биринчи йилда плантациянинг ҳар гектаридан ўртача 4 килограмм қимматбаҳо хом ашё олиш мумкин. Иккинчи йилда заъфароннинг ҳосилдорлиги 7-8 кг га, кейинги йилларда эса 15-16 кг га етади. 1 кг зираворни олиш учун 150-200 минг гулни тўплаш ва қайта ишлаш керак. Зиравор сифати гулларнинг етуклигига боғлиқ, бу маҳсулотларнинг юқори навлари энг янги заъфарон гули япроқларидан олинади.

2018 йилда заъфароннинг жаҳон миқёсидаги экспорт ҳажми жами 1123 тоннани ёки 471,5 миллион доллар (улгуржи нархларда)ни ташкил этди, шундан Эрон улушига 327 тонна (умумий ҳажмнинг 29%) ва Испанияга – 287 тонна (26%) тўғри келган. 2016 йилдан 2019 йилгача бўлган даврда Эрондан экспорт ҳажми 64 фоиз ўсди – 200 дан 327 тоннагача.

Ўсимликни парваришлашнинг кўп қисми ва заъфарон гуллари япроғини йиғиш жараёни қўл меҳнати билан амалга оширилади. Шу сабабли, ушбу турдаги ишлаб чиқариш ўсимликларни парваришлаш пайтида ҳам, йиғим-терим маҳали ҳам кўплаб ишчиларни жалб қиладиган жуда машаққатли жараёндир. 1 кг заъфарон ишлаб чиқариш учун 250-350 иш соатига тенг меҳнат ресурслари талаб қилинади. Демак, бу ерда меҳнат ресурслари ортиқча ва иш ҳақи нисбатан паст бўлган Тожикистонда, масалан, Испанияга нисбатан маълум устунлик мавжуд.

Бундан ташқари, заъфарон ишлаб чиқаришни ташкил этиш катта сармоялар талаб қилади. Пулнинг катта қисми кўчат материалларини сотиб олишга сарфланиши керак – ҳар кг учун тахминан 5,4 доллар. 1 м2 учун 0,6 кг бош экилади ва гектарига 6 тонна бош олинади. Бу фақат уруғ учун плантацияларнинг ҳар гектарига 32,400 AҚШ доллари миқдорида сармоя сарфланишини англатади. Шунингдек, технология, ишчи кучи ва бошқа ишлаб чиқариш туркумларига, жумладан, сотишдан олдинги тайёргарлик ва логистикага маблағ киритиш талаб этилади. Умуман олганда, заъфарон ишлаб чиқаришга инвестицияларнинг тахминий рентабеллиги 2,5 йилни ташкил қилади.

Бахтиёр Aбдувоҳидов ишлаб чиқарувчилар ва ўтларни етиштириш ҳамда қайта ишлашга қизиқувчиларни муҳим жиҳатларни унутмасликка чақирди:

– Қуритишда – технологияларга эътибор қаратиш, намликдан ҳимояланишни таъминлаш

– Ушбу маҳсулотларнинг бозори – тор доирада ва ихтисослашган

– Ярим тайёр маҳсулотлар ва қайта ишлаш буюртмаларига эга бўлиш

– Контракт бўйича талаблар (шу жумладан, ранг, қадоқлаш тури, намлик бўйича)ни аниқ билиш

– Шаффофлик ва халқаро стандартлар (НАССР, ISO 22000 қайта ишлаш даражасида)га мувофиқлик

– Етарли ҳажм/ассортиментга эга бўлиш

– Ихтисослашган кўргазмалар (ингредиентлар, Food expo, чой кўргазмаси ва бошқалар)да иштирок этиш

– Фармацевтика ва косметика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компаниялар учун тақдимот ўтказиш.

Сафлор барглари – заъфароннинг арзонроқ муқобили

ФAО халқаро маслаҳатчисининг сўзларига кўра, сафлор Тожикистоннинг мева-сабзавот секторидаги инвестиция маконлари нуқтаи назаридан тенг даражада истиқболли маҳсулот ва шу билан бирга, заъфаронга арзон муқобил ҳисобланади. Бу мойли экин, унинг асосий маҳсулоти ёғга қайта ишлаш учун ишлатиладиган уруғлардир. У қурғоқчил ҳудудларда ўстирилади ва гектарига 3 тонна атрофида ҳосил беради. Улгуржи сотиш нархи 1 тонна учун тахминан 300 долларни ташкил этади. Сафлор ишлаб чиқаришга сармоялар миқдори ҳар гектар плантация учун тахминан 500 доллардан иборат. Инвестицияларнинг рентабеллиги гектарига 900 долларгача етади. Қирғизистонда ҳозир сафлор экиш учун тижорат плантациялари мавжуд ва унинг майдони 3500 гектарга етади!

Ўз навбатида, сафлор уруғини етиштириш учун муқобил – унинг барг-япроқ шаклларини ўстиришдир. Сафлор япроқлари, шунингдек, америка заъфарони ёки ёввойи заъфарон ва ранг-бўёқ маҳсулоти деб ҳам номланади. Ушбу маҳсулот гулли чойлар учун компонент, табиий бўёқ, тиббиётда – бўшаштирувчи, сийдик ҳайдовчи сифатида ишлатилади. Бундан ташқари, у Шимолий Aфрика, Туркия, Эрон ва Кавказ давлатларида арзон заъфарон ўрнини босади. Сафлор баргларининг улгуржи нархи 1 тонна учун 7000 доллардан бошланади, бу заъфаронга қараганда 300-1500 баравар арзон.

Сафлор япроқларига Европа Иттифоқи мамлакатларида талаб юқори. Унинг япроқларини териш даромадни гектарига 300% гача ошириш имконини беради. Aгар сафлор мойини ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида сафлор ишлаб чиқаришнинг рентабеллиги таъсирчан 200% га етадиган бўлса, унда бошқа бир барг учун бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқариш рентабеллиги 300% ни ташкил қилади.

Заъфарон ва сафлордан ташқари, эксперт Бахтиёр Aбдувоҳидов Тожикистонда Европа Иттифоқи мамлакатларида талабга жавоб берадиган бошқа доривор ўтлар, зираворлар ва озиқ-овқат компонентларини етиштириш истиқболлари ҳақида ҳам гапириб берди. Улар орасида асалари, “олтин илдиз” ёки пушти родиола илдизи, кунгабоқар япроқлари, кекик, ялпиз ва хушбўй ялпиз барглари, тоғ лавандаси ва бошқалар бор.

Бахтиёр Абдувохидов тақдимотининг тўлиқ видеосини қуйида кўриш мумкин:

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Пиёз чиқитга чиқадими? Украинанинг сабзавот етиштирувчилари ўтган йилги пиёз захираларини сотолмаяптилар

EastFruit

Ўзбекистон шафтолиси: Россия бозорида Туркия билан рақобатлашиш учун нарх кескин пасайиши керак

EastFruit

Тожикистонда лавандани муваффақиятли етиштириш учун барча шароитлар мавжуд (фото)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин