Бош саҳифаЯнгиликларГрузияда голубиканинг клуб навлари етиштирилади
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Грузияда голубиканинг клуб навлари етиштирилади

Blueberry Farm асосчиси Екатерина Вепхвадзе жаҳонга машҳур SanLusar компанияси орқали Sekoya® билан ҳамкорлик қила бошлаганини эълон қилди.

Sekoya® АҚШдаги голубика кўчатларини етиштирувчи Fall Creek Farm & Nursery компаниясининг стратегик бизнес-бўлимидир. У 2020 йилда бутун жаҳон бўйлаб мижозларга юқори сифатли голубика меваларини тақдим этиш мақсадида ташкил этилган. Sekoya® голубикаларини жаҳоннинг исталган нуқтасида етиштириш мумкин ва ҳозирги кунда унинг бир неча навлари АҚШ, Испания, Мексика, Чили, Перу, Украина, Польша, Марокаш, Жанубий Африка, Италия, Канада, Зимбабве, Франция, Голландия, Германия, Буюк Британия ва бошқа мамлакатларда етиштирилмоқда.

Бу 14 та юқори профессионал лицензия соҳиблари – маҳсулот етиштирувчи ва трейдерлардан иборат ўзига хос клуб бўлиб, улар яхшиланган таъм сифатларига эга эксклюзив навлар билан савдо қилиш ҳуқуқига эгадир. Sekoya ўз фаолиятини 3 асосий истеъмол бозорига қаратган: лицензиатлар маълум миқдордаги резаворларни АҚШ-Канада, Европа ва Хитойга етказиб беради.

Ушбу клуб аъзоларидан бири, премиум сифатли мева ва резаворлар бренди бўлмиш SanLusar – Blueberry Farm майдончасида Грузиядаги лицензияланган голубика навларини етиштиришда ҳамкор сифатида ишлайди ва резаворни ўз бренди остида сотади.

«Биз Грузияда Испаниянинг SanLucar компанияси суб-лицензиат аъзоси сифатида Sekoya® голубикасини экамиз, яъни, биз голубиканинг ушбу клуб навини олиб келамиз ва SanLusar савдони тўлиқ таъминлайди», дейди Blueberry Farm вакили. Катта инвестицияларга қарамай  (гектарига 16 минг доллардан ортиқ), биз муваффақият қозонишимизга ишонамиз. Чунки, биринчи навбатда, жаҳон етакчилари билан ҳамкорлик савдо бозорини кафолатлайди, иккинчидан, чакана савдода лицензияланган голубика кенг тарқалган навлардан камида 2 евро/кг га қимматроқдир. Зеро, унинг сифати ва таъмига кафолат бор».

Вепхвадзе хонимнинг сўзларига кўра, жорий йил кузида 27 гектар ерга голубика экиш режалаштирилган бўлиб, у 2024 йилда тўлиқ мева берадиган мавжуд 25 гектарга қўшимча бўлади. Шундай қилиб, 2026 йилга бориб, хўжаликда 600 тоннага яқин юқори сифатли голубика етиштирилади ва жаҳонга машҳур бренд остида кафолатланган бозорга эга бўлади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Испан селекционерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди

EastFruit

Хитойда голубиканинг янги гигант нави тақдим этилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин