Бош саҳифаЯнгиликларГрузияда бодомни қайта ишлайдиган илк завод фаолият бошлайди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Грузияда бодомни қайта ишлайдиган илк завод фаолият бошлайди

Грузиядаги бодом етиштирувчи энг йирик компаниялардан бири –  «Удабно» бодомларни тозалаш, саралаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш учун қайта ишлаш заводи қурилишини якунламоқда. Ушбу технологик линия қуввати – соатига 10 тонна бодомни қайта ишлашни ташкил қилади.

Бугунги кунга келиб, «Удабно» компаниясига қарашли бодом боғининг умумий майдони 2300 гектарни ташкил этади, аммо бу турли ёшдаги боғлардир. Шу боис, корхона жорий йилда мева бера бошлаган майдонлардан 1200 тонна бодом ҳосилини йиғиб олишни мўлжалламоқда. «Удабно» компанияси испан ва итальян селекциясининг кеч гуллайдиган навларига  эътибор қаратди – «Гуара», «Солета»,» Супернова», «Лаурен», «Авижор» шулар жумласидандир. Раҳбарият бодом етиштиришнинг биологик усулларига ўтишга қарор қилган ва «органик» сертификатлаш жараёни аллақачон бошланган.

Заводда бодом мағзи, уни, ёғи, бодом сути ишлаб чиқарилади. «Удабно» компанияси директори Годердзи Метревелининг сўзларига кўра, маҳсулотлар компаниянинг ўз бренди остида сотилади.  Корхонанинг мевали боғлари тўлиқ ишга тушар экан, қайта ишлаш корхонаси ҳам маҳаллий фермерларга ўз хизматларини таклиф этади.

Шунингдек ўқинг: Грузиядаги энг йирик бодом плантациясида ҳосил қандай йиғилади? (видео)

Бодомни қайта ишлаш заводида ISO 22000 ва HАCCP тизими жорий қилинади. Компания вакили Мариам Элбакидзенинг айтишича, корхона жорий йилнинг сентябрь ойида ишга тушади. Биринчи йили фақат бодом мағзи ва ун ишлаб чиқариш режалаштирилган, компания бодом унини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ускуналарни октябрь ойида олиб келади. Қайта ишлашдан сўнг бодом мағзи 5 ва 10 килолик вакуумли пакетларга қадоқланади, шунингдек, бодом мағзи ва уни ҳам чакана савдо учун кичикроқ «крафт» ўрамларга қадоқланади. Қайта ишлаш заводига қўшимча равишда қайта ишлашдан аввал бодом сақланадиган бункерларни (9 метрли устунларга эга) қуриш режалаштирилган. Корхонада жами 30-35 киши иш билан таъминланади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Музлатилган резавор ва мевалар бозори 2023/24 йилги мавсумга тайёрми?

EastFruit

Хитой Ўзбекистондаги йирик агрологистика марказига $50 млн сармоя киритишга тайёр

EastFruit

Мева-сабзавотларни қадоқлашда инновацион қоғоз тасма

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин