Бош саҳифаЯнгиликлар«Фужи» урфдан қолди: Хитой олманинг янги навлари импортини оширади
Янгиликлар

«Фужи» урфдан қолди: Хитой олманинг янги навлари импортини оширади

Хитой олма бозорида экспортёрлар учун имконият пайдо бўлди, улар Хитой бозорига сархил маҳсулотларни таклиф қилишлари мумкин. Маҳаллий боғбонлар эса олма плантациялари майдонларини қисқартириб, узумга кўпроқ эътибор қаратишмоқда. АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таҳлилий ҳисоботига кўра, аномал об-ҳаво шароити ва боғлар майдонларининг қисқариши туфайли Хитойда олма ва нок етиштириш 2022/23 йилги мавсумда ўтган йилга нисбатан 11 фоиз ва мос равишда 5 фоизга камайиб, 41 миллион тоннани ташкил этиб, 17,85 миллион тоннагача камайиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, замонавий  технологиялар асосида янги узумзорлар барпо этиш ҳисобига хўраки узум етиштириш 5 фоизга ошиб, 12,6 миллион тоннага етказилади. Хитойнинг узум импорти қисқариши, олма ва нок импорти эса аксинча, ортиши кутилмоқда. Олма импортининг сезиларли ўсиши, шунингдек, етказиб берувчи мамлакатлардан янги навларга юқори истеъмол талаби билан боғлиқ.

Айни пайтда Хитой бозоридаги олмаларнинг 75 фоиздан ортиғи барпо этилганига 40 йилдан ошган боғларда етиштирилган “Фужи” навларидир. «Фужи» олмалари Хитойнинг олма саноатида ўнлаб йиллар давомида доминант нав бўлиб келган, бироқ хитойлик истеъмолчиларда унга нисбатан қизиқиш камайиб бормоқда ва янги навлар йўқлиги олма истеъмолининг ўсишини чекламоқда. Маҳаллий маҳсулот етиштириш даражаси ортиб, узум, цитрус ва бошқа мевалар навлари такомиллашиб борар экан, олма билан рақобатлашади. Шу тариқа, «Фужи» навли олма боғларининг рентабеллиги пасаймоқда, деб хабар берди Fruit-inform.

Глобал исиш туфайли ҳам маҳсулот етиштириш  пасаймоқда. Мисол учун, Шэньси ва Шандунь каби олма етиштириладиган энг йирик ҳудудларда гуллаш давридаги юқори ҳарорат мева тугиш жараёнини сустлаштирмоқда.

Бозордаги паст даромади туфайли Шэньси ва Ганьсу каби маҳсулот етиштирувчи ғарбий ҳудудларда кўплаб боғбон-фермерлар олма боғларидан воз кечмоқда ва ушбу мева плантациялари майдонлари қисқариб боряпти.

Шунингдек ўқинг: Европалик истеъмолчиларга Kissabel навли янги олмалар тўплами тақдим этилади

Тармоқ ҳисоботларида қайд этилишича, сўнгги икки йил ичида олма етиштирувчи шимолий туманлар — Хэбэй, Хэнань ва Шаньдундаги фермерлар ҳам ушбу мева боғларини камайтирмоқда.

Шэньси шимолидаги баъзи эски олма дарахтлари янги навларга алмаштирилди, аммо ёш ниҳоллар ҳали мева берганича йўқ. 2022/23 йилги мавсумда олма плантациялари умумий майдони 1,935 миллион гектарни ташкил қилиши прогноз қилинмоқда, бу 2021/22 йилги мавсумга нисбатан 2 фоизга кам.

2022/23 маркетинг йилида Хитойга олма импорти 35 фоизга ошиб, 100 минг тоннага етиши кутилмоқда.

Хитой бозорига олманинг асосий етказиб берувчиси бўлмиш Янги Зеландиядаги селекционерлар Хитой бозори учун махсус бир қанча янги навларни ишлаб чиқишди, иккинчи йирик етказиб берувчи — Жанубий Африка эса маркетингни кучайтирмоқда. АҚШнинг Хитой билан олма савдоси ўзаро бож тарифлари туфайли унчалик қизғин кўринмайди, шунинг учун Хитойга Америка олмасини етказиб бериш сезиларли даражада қисқариши мумкин.

2022/23 йилги мавсумда Хитойдан олма экспорти 20 фоизга камайиб, 800 минг тоннага етиши кутилмоқда, Хитой олмасининг 90 фоиздан ортиғи АСЕАН ва Жанубий Осиёга экспорт қилинади, бу ерда маҳаллий маҳсулот етиштиришнинг қисқариши экспорт нархлари ошишига олиб келмоқда.

Вазият Хитой нок бозори учун ҳам худди шундай: паст даромад ва кексайиб бораётган ишчи кучи Хэбэй ва Хэнань каби анъанавий маҳсулот етиштирувчи ҳудудлардаги фермерларни ҳам нок боғларидан воз кечишга мажбур қилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Хитой Ўзбекистоннинг чегарадош ҳудудларида логистика марказларини ташкил этади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин