Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларЕвропалик истеъмолчиларга Kissabel навли янги олмалар тўплами тақдим этилади
ТехнологияларЯнгиликлар

Европалик истеъмолчиларга Kissabel навли янги олмалар тўплами тақдим этилади

Жаҳоннинг 13 мамлакатидан олма етиштирувчилар консорциуми — Ifored яқин ҳафталарда Европа бозорига пўстлоқости қизил Kissabel олмалари тўпламини олиб чиқишни режалаштирмоқда, деб ёзди АgroTimes Fruitnet ҳаволасига таяниб.

«Бизнингча, бу янги навлар ҳайратланарли ва бутун жаҳондаги истеъмолчиларни жалб қила олади«, дейди Ifored лойиҳаси раҳбари  Эммануэль де Лаппарент. У Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтган Fruit Аttraction кўргазмаси доирасидаги махсус матбуот анжуманида янги брендни тақдим этди.

Тўплам уч янги навни жамлаган: Кissabel Rouge — пўстлоқости қизил ва оқ рангли тўқ қизғиш мева, тўлиқ таъм ва резавор ноталари; Кissabel Jaune —қарсилдоқ ва хушбўй таъмга эга, марказ қисми пушти рангли нав; Кissabel Orange — апельсинранг, пўстлоқости эса қизғиш-пушти, серсув ва қаттиқ.

Шунингдек ўқинг: Австралияда олманинг Soluna бренди ноябрь ойи бошида расман тақдим этилади

Ifored бош директори Бруно Эсснернинг қайд этишича, ушбу тўпламнинг ишга туширилиши визуал жиҳатдан ўзига хос, шунингдек, таъми, ҳосил йиғим-терими вақти, пўстлоқости қисми ва меванинг рангги нуқтаи назаридан катта хилма-хилликни тақдим эта оладиган навларни тадқиқ этиш ҳамда ишлаб чиқиш бўйича 20 йиллик дастурдаги энг сўнгги қадам бўлди.

Биринчи марта Францияда ишлаб чиқилган Кissabel олмаларини Аргентина, Австралия, Канада, Чили, Франция, Германия, Италия, Янги Зеландия, Жанубий Африка, Испания, Швейцария, Буюк Британия ва АҚШдаги фермерлар етиштиради ва сотади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Петр Михов: «Паст сифатли узумнинг мўл ҳосилидан кўра юқори сифатли узумнинг камроқ ҳосили афзал» (видео)

EastFruit

Ўзбекистон селекционерлари рокамболнинг янги навини яратишди

EastFruit

Чилидан хўраки узум экспортида янги навлар улуши ортмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин