Бош саҳифаЯнгиликларЕвропадаги олма захиралари 2021 йилга нисбатан 7,2 фоиз ошди
Янгиликлар

Европадаги олма захиралари 2021 йилга нисбатан 7,2 фоиз ошди

Бутунжаҳон олма ва нок ассоциацияси (WАРА) 2022 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, олма ва нок захиралари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Рақамлар Европада олма захиралари 2021 йилга нисбатан 7,2 фоиз ошганини кўрсатмоқда. 2022 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, АҚШда олма захиралари 0,8 фоизга камайган, нок захиралари эса 2021 йилги кўрсаткичдан 31,9 фоизга юқоридир. WАРА ҳар ойлик  маълумотларни ўз веб-сайти ва ижтимоий тармоқлар орқали мавсум охирига қадар жойлаштиришда давом этмоқда. Бу хусусда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

WАРА Европа ҳамда АҚШнинг олма ва ноклари учун ойлик захиралар маълумотларини тўплайди. Унинг маълумотларига кўра, Европадаги олма захиралари 2022 йил 1 февраль ҳолатига кўра, 3 606 980 тоннани ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан 7,2 фоизга кўп.  Galа (+19,9%, Jonagold (+17,2%) навлари ортган, Cripps Pink (-17,3%) ва Granny Smith (-13,2%) каби бир қанча навлар эса камайган. Бошқа томондан, нок захиралари 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 408 340 тоннани ташкил этди, мазкур кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 30%га камдир. Бу, асосан, Италиядаги сезиларли пасайиш (-83,2%) туфайли эканини қайд этиш жоиз.

Шунингдек ўқинг: Олманинг «Гала» нави 2022 йилда ҳам энг оммабоп нав ҳисобланмоқда – WАРАнинг янги прогнозлари

АҚШда январь ойидаги олма захиралари 1 478 180 тоннани ташкил этди (2021 йилга нисбатан 0,8 фоизга кам). Умумий барқарорлик Granny Smithнинг йилига 26,9%  ўсиши билан боғлиқ бўлиб (2021 йил билан солиштирганда), у Fuji (-19,1%), Red Delicious (-12,6%) ва Galа (-9,3%) каби бир қанча бошқа навлар орасидаги пасайиш ўрнини босди. АҚШдаги нок захиралари 149,553 тоннани ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 31,9%га кўпдир.

WАРА мавсум охирига қадар захиралар даражасини эълон қилишда давом этади. 2022 йилнинг 1 март санаси учун маълумотлар апрель ойи бошида WАРА веб-сайтида эълон қилинади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Грузияда голубиканинг клуб навлари етиштирилади

EastFruit

Қулупнайнинг қандай навлари фермерга кўпроқ даромад келтиради (видео)?

EastFruit

2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Европада олма захиралари кўпайди, нок эса камайди – WАРА ҳисоботи

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин