Бош саҳифаЯнгиликларБургер помидорларининг Ruby Breizh навига Германия ва Буюк Британиядаги харидорлар қизиқиш билдирмоқда
Янгиликлар

Бургер помидорларининг Ruby Breizh навига Германия ва Буюк Британиядаги харидорлар қизиқиш билдирмоқда

Бу йил Louis Jakob биринчи бор Ruby Breizh помидорини сотмоқда. Зайтун шохчаси шаклида ўсадиган помидорнинг ушбу нави немис ва инглиз истеъмолчиларини қизиқтириши мумкин бўлган хусусиятларга эга.

Ҳар бир тупда 5 ёки 6 та мева бор. Бошқа помидорлар билан солиштирганда, янги нав янада хуштаъм, мевасининг ранги жуда тўқ ва у қадар серсув эмас«, дейди Jacobнинг Инновация ва сифат бўлимидан Аgnes Dréаu. “Бу, айниқса, сендвич ёки гамбургер тайёрлашда  жуда қулай. Шундай қилиб, Германия ва Англиядаги каби сендвич ва гамбургер кўп истеъмол қилинадиган мамлакатларда бу нав ҳақиқатан ҳам қизиқарли бўлиши мумкин«, дея қўшимча қилди компаниянинг савдо  менежери Valérie Guéguen.

Louis Jacob компаниясида, шунингдек, кенг кўламли маркетинг учун Sofrupackнинг картон патнисларидан фойдаланган ҳолда қадоқланган озиқ-овқат ёки мустақил олиб кетиш учун мўлжалланган маҳсулотларнинг Франциядаги чакана бозорида ушбу унутилган навни таклиф этишга қарор қилинди. Мазкур нав учун компания Rijk Zwaan компанияси билан ҳамкорликда ишлайди.

Шунингдек ўқинг: ГМО-помидорлар D витамини танқислигини бартараф этишда ёрдам беради

Ruby Breizh нави Бельгияда бир неча йилдан бери етиштирилмоқда, аммо бу йил Louis Jacob уни биринчи марта етиштиришга қарор қилди ва ушбу эксклюзив маҳсулотни Prince de Bretagneга ишониб топширди.

«Биз Prince de Bretagne бренди остида мева-сабзавотлар экспорт қиламиз. Қулупнай, карам, баъзи эски сабзавотлар ва артишоклар савдоси билан ҳам шуғуллансак-да, помидор бизнинг асосий бизнесимизлигича қолмоқда. Биз ушбу маҳсулот бўйича мутахассислармиз ва маркетинг ҳақида сўз борганида уни сотиш бўйича етакчимиз. Ruby Breizh брендини дарҳол таклиф қилмоқчи бўлдик, ушбу бренд AGEC қонуни талабларига мос келадиган, обдон сараланиб, картон патнисларга қадоқланган меваларни тақдим этади. Қолган маҳсулотлар Prince de Bretagne бренди остида 6 кг лик қадоқларда сотилади«, дейди компания мутахассислари.

Ruby Breizh кампанияси апрель ойи бошида бошланган ва октябрь ойи охирида тугайди. Бир неча ҳафта ичида мавсум чўққисига эришилади: “Шунда биз ҳафтасига 33 тадан поддон таклиф қила оламиз. Бу йил ушбу навни бозорда синаб кўрмоқдамиз. Агар  кутганимиздек, фикр-мулоҳазалар ижобий  ва талаб яхши бўлса, келгуси йил учун маҳсулот етиштириш режаларимизни мувофиқлаштирамиз. Маҳсулот етиштириш нуқтаи назаридан, бу умуман муаммо бўлмайди. Фермерлар шартнома имзолашдан жуда ҳам манфаатдор”.

Ruby Breizhдан ташқари, Jacob ёзда помидор ва қулупнайнинг бутунбошли ассортиментини, шунингдек, қиш фаслида Франция ва хорижда карам, сабзавотлар ва артишок сотади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Испан селекционерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди

EastFruit

Нетхауслар ёз фаслида экспорт сифатли бодринг ва помидор етиштириш муаммосига ечим бўлиши мумкин

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин