Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларГМО-помидорлар D витамини танқислигини бартараф этишда ёрдам беради
ТехнологияларЯнгиликлар

ГМО-помидорлар D витамини танқислигини бартараф этишда ёрдам беради

Норвич тадқиқот парки (Буюк Британия) олимлари ўсимликлар қуёш таъсирида инсон организми учун зарур D витаминига айланадиган D3 провитаминини ишлаб чиқариши учун помидор ДНКсидаги битта генни алмаштиришди.

Бу ҳақида АgroТimes Nature Plants журнали ҳаволасига таяниб ёзмоқда.

Мақолада D витамини танқислиги бутун жаҳон бўйлаб 1 миллиардга яқин кишига тааллуқли кенг тарқалган муаммо эканлиги айтилади. Ушбу витамин ҳосил бўлиши учун моддалар манбаи ҳайвонлар ва балиқ гўштида мужассамдир.

Аммо D3 провитамини  турли ўсимликлар, хусусан, помидор (асосан, баргларда)да ҳам синтезланади. Олимлар генни таҳрирлашди ва илгари фақат яшил меваларда топилган D3 энди пишиб етилган модификацияланган меваларда ҳам мавжуд. Пишиб етилган ўртача катталикдаги ГМО- помидорда D3 провитамини миқдори унинг яшил меваларида кундалик эҳтиёжнинг 30%и, қизил меваларида эса 20%ига етиши мумкин. Қизил меваларни офтобда қуритиш йўли билан ҳам провитамин миқдорини  ошириш мумкин.

Бошқа ҳар қандай жиҳатлари бўйича ГМО- ўсимликлар анъанавий ўсимликлардан фарқ қилмайди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Агродрон — мева-сабзавот сифатининг ҳимоячиси!

EastFruit

Ўзбекистон Европа Иттифоқига саримсоқ экспортини кўпайтирадими?

EastFruit

Ўзбекистондан қовун қоқи ва ловия Хитой бозорига йўналтирилади

EastFruit

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон бу йил ҳам Европа Иттифоқига пиёз экспорт қиладими?

EastFruit

Қозоғистонда Хитой стандартлари бўйича сифат назорати лабораторияси ташкил этилади

EastFruit

Итальян навлари туфайли Грузияда нектарин мавсуми давом этмоқда

EastFruit

Ўзбекистон ва Тожикистоннинг музлатилган мева-сабзавотлари учун янги имконият – энди Европа Иттифоқига экспорт қилиш мумкин!

EastFruit

Ўзбекистон Хитойга лимон экспорт қилиш имкониятига эга бўлди

EastFruit

Польшада маҳаллий помидорнинг кескин тақчиллиги кутилмоқда

EastFruit

Дронлар флоти мавсумий ишчиларга нисбатан анча тежамкор — Валерий Яковенко

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин