Бош саҳифаЯнгиликларБу йил Ўзбекистонда анор ҳосили ўтган йилга нисбатан 33 фоизга кўп бўлади – прогноз
Янгиликлар

Бу йил Ўзбекистонда анор ҳосили ўтган йилга нисбатан 33 фоизга кўп бўлади – прогноз

Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликларда жами 15,5 минг гектар анорзорлар мавжуд, шундан, 12,3 минг гектар – фермер ва қишлоқ хўжалиги корхонларида ва 3,2 минг гектар – деҳқон ва аҳоли томорқаларида, деб хабар берди Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати.

Ҳосилли анорзорлар 6,4 минг гектар (3,6 минг гектар – фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида, 2,8 минг гектар – деҳқон ва аҳоли томорқаларида) ва ёш анорзорлар 9,1 минг гектарни ташкил қилиб, уларнинг ўртача ҳосилдорлиги 160-170 центнерни ташкил этади.

Барча тоифадаги хўжаликларда 2021 йилда 81,9 минг тонна анор етиштирилган, 2022-йилда эса 109,1 минг тонна анор етиштириш режалаштирилмоқда.

Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда, анор етиштиришга ихтисослашишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, Масалан, Сурхондарё вилоятида Шеробод, Музробод туманлари, Қашқадарёда Китоб тумани, Наманганда Чуст тумани, Сирдарёда Мирзаобод, Сардоба туманлари ҳамда Фарғонада Қува ва Тошлоқ туманларининг айрим ҳудудлари анорчиликка ихтисослаштирилди.

Aйни пайтда Қува туманида анорнинг 30 дан ортиқ нави парваришланмоқда. Эътиборлиси, етиштирилган ҳосилнинг ички еҳтиёждан ортган қисми Корея Республикаси, Россия ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинмоқда. «Quva anori agrofirmasi» анорчилик кластери ташкил этилган бўлиб, унга жами 409 гектар ва 56 та анор етиштирувчи фермер хўжаликлари бириктирилган.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда илк бор анор фестивали бўлиб ўтди (фоторепортаж)

Бугунги кунда боғбонлар Фарғона вилоятининг Қува туманида анорнинг антиқа – данаксиз (уруғсиз) навини маҳаллийлаштириш ва кўпайтириш билан шуғулланишмоқда. Ушбу анор мазаси билан ҳам бошқаларидан фарқ қилади. Фермер хўжалигида парвариш қилинаётган данаксиз анор нави Ўзбекистоннинг тупроқ-иқлим шароитларига мослаштирилган III-авлод ҳисобланиб, ҳозирги кунда ҳар бир тупдан 50-100 килограммгача ҳосил олинмоқда. Жорий йилда фермер хўжалиги дала майдонларида янги анорзорлар ташкил қилиш учун 10 мингдан зиёд данаксиз анор кўчатлари парвариш қилинмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда эртаги пиёз ҳосили сезиларли даражада кечикиши ва унинг ҳосили кутилганидан паст бўлиши мумкин

EastFruit

Миср Туркияни ортда қолдириб, Ўзбекистонга апельсин етказиб берувчи асосий мамлакатга айланди

EastFruit

Қирғизистон ҳам пиёз экспортини таъқиқлади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин