Бош саҳифаЯнгиликларБу йил Европа Иттифоқида нок етиштириш даражаси ортади, аммо бозорда ортиқча таклифлар бўлмайди — WАРА
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Бу йил Европа Иттифоқида нок етиштириш даражаси ортади, аммо бозорда ортиқча таклифлар бўлмайди — WАРА

Европа Иттифоқида нок етиштириш ҳажми ўтган йилги пасайишдан сўнг тикланмоқда, аммо, EastFruit маълумотларига кўра, унинг даражаси сўнгги ўн йилликдаги энг паст кўрсаткичлардан бири бўлади.

WAPAнинг Prognosfruit — 2022 конференциясида эълон қилинган  маълумотларига кўра, Европа Иттифоқидаги нок етиштирувчи асосий мамлакатларда ушбу турдаги мевани етиштириш ўтган йилга нисбатан 20 фоизга ошади ва 2,1 миллион тоннага етади.  Бироқ, бундай ҳосил барибир энг паст кўрсаткичлардан бири бўлиб қолади, чунки сўнгги ўн йилликда Европа Иттифоқида нок ҳосили фақат икки марта кам ҳажмда бўлган — 2019 йили 2 миллион тонна ва 2021 йили 1,7 миллион тонна ҳосил олинган.

Франция ва Италияда ўтган йил баҳоридаги аёз ва қор туфайли 2021 йилда ҳосил кескин пасайганидан сўнг бу йил у тикланмоқда. Бироқ, ўша ҳодисалар ушбу мамлакатлардаги нок саноати учун узоқ муддатли таъсир кучига эга бўлди ва нок етиштириш даражаси, айниқса, Италияда, келгусида юқори бўлмайди.  Шундай қилиб, WАРА мутахассислари Францияда нок ҳосили 137 минг тоннани, Италияда эса 474 минг тоннани ташкил этишини кутмоқда.

Бошқа йирик нок етиштирувчи мамлакатлар – Бельгия ва Нидерландияда ушбу турдаги мевани етиштириш деярли ўтган йилги даража – 366 минг тонна қолади ва 368 минг тоннада қолади. Ҳосилнинг энг сезиларли ўсиши эса Грецияда қайд этилмоқда, у ерда ҳосил 101 минг тоннага, яъни, қарийб икки баробар кўпаяди.

Айни пайтда ҳосилнинг пасайиши билан боғлиқ асосий ҳолат бу мавсумда нок боғлари қурғоқчиликдан азият чеккан Португалия ва Испанияда бўлади.  Португалиялик боғбонлар 167 минг тонна нок (ўтган йилга нисбатан 11 фоизга кам), испанлар эса 256 минг тонна (ўтган йилга нисбатан 17 фоизга кам) ҳосил йиғишлари мумкин.

Европа Иттифоқида етиштирилган асосий нок нави «Конференция»лигича қолади, унинг улуши умумий маҳсулот етиштиришнинг тахминан 45%ини ташкил қилади. Шуни қайд этиш жоизки, олма секторида бўлгани каби нок етиштирувчилар вақти келиб, янги ва клуб навлар (Хеnia, Cеlina, Cipunа, Swееt Sensation ва ҳоказо)га кўпроқ эътибор қаратишади, уларни етиштириш даражаси 2025 йилга бориб, деярли икки баробар ортади ва 89 минг тоннагача етади.

Мавсумнинг нарх истиқболларига келсак, вазият ноаниқ. Бир томондан, маҳсулот етиштириш даражаси, ҳақиқатан ҳам, ўтган йилга нисбатан ортади ва бу нок нархига бироз босим ўтказади. Бошқа томондан, Жанубий яримшар етказиб берувчилари фаоллашган мавсумнинг иккинчи ярмида Европа бозорида импорт қилинган нок билан рақобат логистика харажатлари ошиши туфайли камроқ бўлади. Ва бу, ўз навбатида, 2023 йилнинг қиш-баҳорида нархлар даражаси тикланишига туртки беради.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондаги фермер хўжаликларида маймунжоннинг турли навлари синовдан ўтказилмоқда

EastFruit

Туннель ва контейнерларда голубика етиштириш — фермерлар учун афзал ва ўзига хос жиҳатлар

EastFruit

Бу йил Ўзбекистонда 37 минг тоннадан зиёд брокколи етиштирилади

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин