Бош саҳифаЯнгиликларБеларусда олма баҳоси ҳукумат томонидан тартибга солингани боис, минтақадаги энг юқори нархлардан биридир
Долзарб Махсус Янгиликлар

Беларусда олма баҳоси ҳукумат томонидан тартибга солингани боис, минтақадаги энг юқори нархлардан биридир

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, қўшни бозорларда олма ҳаддан зиёд бўлгани боис, Беларусда олма нархи ғайриоддий юқори даражада сақланиб қолмоқда. Ҳозирги вақтда Беларусда олма Россия бозоридаги нарх билан бир хил ва бу одатий ҳол эмас. Чунки Россия олма импорти бўйича жаҳонда биринчи ўринни эгаллайди ва олма минтақадаги энг юқори нархга эга.

Мутахассислар Беларусда олма нархи юқори бўлишининг икки асосий сабабини айтишмоқда. Биринчи сабаб – дўконлар пештахтасида Беларусь маҳсулотлари мажбурий тарзда мавжуд бўлиши кераклиги тўғрисидаги қарор. Зеро, супермаркетлар маҳаллий етиштирилган олмаларнинг бир нечта позициясини етказиб бермасликка ҳақли эмас, чунки, ушбу фармонга риоя этилиши қатъий назорат қилинади. Бу эса маҳаллий олма нархини қўллаб-қувватлайди, гарчи, у сифат жиҳатидан хорижникидан паст бўлса ҳам.

Экспертларнинг фикрича, яна бир сабаб, санкция қўйилган мамлакатлар, биринчи навбатда, Украина ва Европа Иттифоқидан Беларусь Республикаси ҳудуди орқали Россияга олма реэкспорти устидан назоратнинг кучайтирилиши. Бу олма импорти камайишига олиб келди, маҳсулотнинг бир қисми Беларусь бозорида қолди. Ва импорт ички бозор нархларига бундай кўп босимни тўхтатди.

2021 йили Беларусдаги боғдорчилик хўжаликларида олма йиғим-теримининг кечроқ бошланиши ҳам нархга билвосита таъсир кўрсатмоқда. Шунга кўра, келгуси ҳафталар бозорда олма етказиб бериш одатдагидан кўра кескин ўсиши мумкин. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда ҳам бозор иштирокчилари яқин ҳафталардаёқ, Беларусда олма нархининг динамик пасайишини кутишмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда бир ой ичида олхўри нархи 3 баробар арзонлашди

EastFruit

Ўзбекистонда яшил булғор қалампирининг нархи кетма-кет учинчи ҳафта пасаймоқда

EastFruit

Ўзбекистон: эртаги узум ҳосили йиғим-терими авжида ва нархлар кескин пасаймоқда (фото)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин