Бош саҳифаЯнгиликларAҚШ: истеъмолчиларнинг лавлагига қизиқиши тобора ортиб бормоқда
Янгиликлар

AҚШ: истеъмолчиларнинг лавлагига қизиқиши тобора ортиб бормоқда

«Биз сўнгги беш йил давомида лавлагига талаб ўсганини кўрмоқдамиз,» дейди Dominion Farm Produce Ltd. (АҚШ, Вашингтон штати, Брэдфорд) вакили Тони Томицца (Tony Tomizzа). Бироқ, унинг таъкидлашича, ўтган йилнинг худди шу даврида лавлагига бўлган талаб кўпроқ эди, чунки жуда кўп одамлар карантин сабаб уйдан чиқишмади. «Aммо пандемия бўлмаса ҳам, биз сўнгги бир неча йил ичида лавлаги истеъмоли даражаси ортганига гувоҳ бўлдик. Маҳсулотларимизга талаб тахминан 30 фоиз ўсди» дейди мутахассис.

У буни нафақат маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларига қизиқиш ортиши, балки истеъмолчиларнинг соғлом овқатланишга бўлган интилиши билан ҳам изоҳлайди, деб ёзади EastFruit  «FreshPlaza«нинг ҳаволасига асосланиб.

Томиццанинг айтишича, апрель ойида Онтариода лавлаги етиштириш тугаши билан ушбу сабзавот  Техасдан етказиб берилмоқда. Aйни пайтда Мексика лавлагиси ҳам олиб келиняпти. «Aммо ҳозир етказиб бериш чекланган – у қадар кўп эмас», дейди у.

Томиццанинг айтишича, бунга сабаб об-ҳаво, уларда жуда кўп ёмғир ёғди: «Биз сабзавотни қазиб олаётган далалардан бирида ишчилар йиғим-теримга чиқа олмади. Шундай бўлса-да, охир-оқибат, улар жўнатмани йўллашга муваффақ бўлишди», дейди Томицца.

Шунингдек ўқинг: Хўраки лавлаги  – Украинанинг экспорт салоҳиятига эга асосий суперфуди

Импорт қилинган лавлаги ҳам ҳозир баланд нархларда харид қилинмоқда. «Бундан ташқари, биз юк учун AҚШ долларида тўлов қиламиз. Бу жуда қиммат, аммо ғайриоддий миқдор эмас, тахминан ўтган йилги каби»,  дея фикрини давом эттирди Томицца.

Маълум бўлишича, ўсиб бораётган талаб туфайли экин майдонлари кўпайган Онтариода сентябрь ойи лавлаги ҳосили қандай бўлишини аниқлаш қийин. “Aйни пайтда ҳаммаси меъёридадек, аммо ўтган ҳафта охири бизда ҳаво совуқ бўлди, келаси ҳафта эса жуда иссиқ бўлади, шунинг учун олдиндан нимадир дейиш мушкул. Ўйлайманки, биз жадвалга  мувофиқ ҳаракатланяпмиз», деди у.

Дарҳақиқат, Онтариода кутилмаган об-ҳаво ўзгаришлари сабзавот етиштирувчилар учун қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда. Хусусан, ёмғир уч йил кетма-кет лавлаги далаларини ювиб кетди. Буёғига шароит яхши бўлса, бари ижобий томонга ўзгариши мумкин, ҳар ҳолда шунга умид қилинмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Хитой олма бозори: юқори захиралар, паст нархлар, умидсиз истиқбол

EastFruit

Янги суперфуд: украиналик фермерлар минглаб тонна маржондарахт мевасини экспорт қилмоқда

EastFruit

Грузияда етиштирилган сабзи улуши маҳаллий бозорда Туркия маҳсулотлари импорти ҳисобига 2,5 баробар камайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин