Бош саҳифаЯнгиликлар2022 йилнинг апрель ойида Ўзбекистондан рекорд ҳажмдаги лавлаги экспорт қилинди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

2022 йилнинг апрель ойида Ўзбекистондан рекорд ҳажмдаги лавлаги экспорт қилинди

2022 йилнинг апрель ойи ўрталарида EastFruit Ўзбекистондан янги ҳосил лавлагиси экспорти мавсуми бошлангани ҳақида ёзган эди. Апрель ойининг илк кунларидан мамлакатнинг энг жанубий ҳудуди – Сурхондарё вилоятидан ушбу маҳсулотни ташқи бозорларга жўнатиш бошланган эди.

Янги ҳосил лавлагисининг ташқи бозорларга жўнатилиши бошланганига бир ойдан сал кўпроқ вақт ўтди ва жорий экспорт мавсумининг биринчи ойи натижалари бу йилги мавсумнинг муваффақиятли бошланганидан далолат бермоқда. 2022 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон сўнгги 5 йил давомидаги рекорд ҳажмни экспорт қилди. Расмий статистик маълумотларга кўра, 2022 йилнинг апрель ойида хўраки лавлаги экспорти ҳажми 5,1 минг тоннани ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичга нисбатан 4,3 баробар кўпдир.

Бироқ, 2021 йилнинг апрель ойида ушбу маҳсулот экспорти 2018-2021 йилларнинг айни давридаги экспорт ҳажмига нисбатан жуда паст бўлган. Шундай бўлса-да, 2018-2020 йилларнинг апрель ойида Ўзбекистон 3-3,5 минг тоннага яқин хўраки лавлаги экспорт қилган ҳажмлар билан солиштирилганда ҳам, 2022 йилнинг апрель ойидаги натижалар ўтган йилларникидан қарийб бир ярим баробар кўпдир.

2022 йилнинг январь-апрель ойларида ушбу маҳсулот экспорти ҳажми 8,2 минг тоннани ташкил этди. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 78 фоиз кўпдир ва 2020 йилнинг мос давридаги экспорт ҳажмига деярли тўғри келади.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда каврак етиштириш ҳажми ва унинг экспортини кескин ошириш режалаштирилмоқда

Бутунбошли 2021 йилда Ўзбекистон 13,2 минг тонна хўраки лавлаги экспорт қилган эди, бу 2020 йилга нисбатан 16 фоиз ва 2019 йилга нисбатан 2 баробар кам кўрсаткичдир.

Шундай қилиб, жорий йилги экспорт мавсумининг анча муваффақиятли бошланиши 2022 йил якуний натижасини кескин ўзгартириб, Ўзбекистондан хўраки лавлаги экспорти ҳажмининг пасайиш тенденциясида ижобий бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин, деган фикрга асос бўлмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

2022 йилда Ўзбекистондан тарвуз экспорти бўйича рекорд янгиланди

EastFruit

Миср давлати Ўзбекистон гилоси ва узумлари учун ўз бозорини очмоқда

EastFruit

Польша Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини оширишга тайёр

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин