Бош саҳифаЯнгиликлар2022 йилнинг апрель-май ойларида Ўзбекистон пиёз экспорти бўйича рекордни янгилади
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

2022 йилнинг апрель-май ойларида Ўзбекистон пиёз экспорти бўйича рекордни янгилади

Апрель-май ойларида Ўзбекистондан пиёз экспорти ҳажми кетма-кет тўртинчи йил ўсиб бормоқда ва бу йил сўнгги беш йилликдаги рекорд даражага етди, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари.

Расмий статистик маълумотларга кўра, 2022 йилнинг апрель-май ойларида Ўзбекистон 117,5 минг тонна пиёз экспорт қилган, бу эса тўртинчи йилдирки, мазкур даврда пиёз экспорти ҳажмининг ўсиш тенденцияси давом этаётганидан далолатдир.

Экспорт географияси ҳақида сўз юритадиган бўлсак, бутун экспорт ҳажми 5 та мамлакатнинг умумий улушига тўғри келади: экспортнинг қарийб 99,5 фоизи тўрт давлат – Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Беларусь бозорларига, 500 тоннага яқин маҳсулот эса Украинага етказиб берилган (0,4%).

Шунингдек ўқинг: Жаҳон мева-сабзавот бозоридаги ўсиш тўлқинини «қўлга киритиш» ва инвестицион имкониятларни бой бермаслик учун нима қилиш керак? (II қисм, видео)

EastFruit 2022 йилнинг апрель ойида Ўзбекистондан ташқи бозорларга пиёз етказиб бериш кескин ошгани ҳақида ёзган эди. Ўзбекистон 2022 йилнинг 1 апрелидан 20 апрелига қадар 9,3 минг тонна пиёз экспорт қилди, бу жорий йилнинг январь ойи бошидан март ойи охиригача бўлган уч ойдаги пиёз экспорти ҳажмига нисбатан 6,6 баробар кўпдир. Шунингдек, мазкур даврда Ўзбекистондан пиёз экспорти ўтган йилнинг шу давридаги экспортдан 2 баробар кўп бўлди.

Янги ҳосил пиёзининг биринчи улгуржи партиялари Ўзбекистон бозорларида март ойи охири – апрель ойи бошида пайдо бўлди. Бироқ экспорт учун яроқли, яъни экспорт сифатли пиёз ички бозорда мавжуд бўлмаган. Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларидаги пиёз етиштирувчилар апрель ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошлаб, экспортга жўнатиш учун янги ҳосилнинг катта партияларини шакллантира бошлашди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин