Перу хўраки узум етиштирувчилар ассоциацияси (Provid) бош директорининг сўзларига кўра, жорий мавсумда Перу узумининг экспорти камида 8% га ошади.
Алехандро Кабрера Cигараннинг ҳисоб-китобларига кўра, 2022-23 йилги мавсумда тармоқ камида 70 миллион қути маҳсулотни экспортга жўнатади. Аввалги мавсумда бу кўрсаткич 64,8 миллион қутини ташкил қилган эди.
Agraria.pe ҳисоб-китобига кўра, ҳажм ошишига анъанавий узумнинг патентланган янада самаралироқ навларга алмаштирилиши сабаб бўлган. Бу ҳақида EastFruit FreshFruitPortal ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.
Кабрера Cигараннинг қайд этишича, бундан уч-тўрт йил аввал амалга оширилган нав ўзгаришлари туфайли ҳосил юқори бўлмоқда. Бошыа турдаги экиноар билан бўлгани каби максимал ҳосилга кўчат экилганидан сўнг учинчи ва бешинчи йил оралиғида эришилади, шу боис, айни пайтда ёш дарахтлар энг юқори маҳсулдорликка яқин.
«Биз ҳали ҳам ўсишнинг энг юқори чўққисига чиқмадик, шу боис, ҳозирги узум етиштирилаётган ҳудудлардан яхшироқ кўрсаткичларни кутишимизни тахмин қилиш мумкин ва шунинг учун ҳам, биз 70 миллиондан зиёд қутиларни тўплаймиз, дея оламиз. Июль ойида ҳисоб-китобимиз янада аниқ бўлади”, дейди у.
Бундан ташқари, бош директор хўраки узумнинг экспорт мавсуми узайтирилишига сабаблар – тақвимдаги кўпроқ ҳафталарни ўз ичига олган эртаги ва кечпишар навларни етиштириш, шунингдек, янги бозор имкониятларидир.
Масалан, 2021-2022 йилларда Перуда хўраки узум ҳосили нафақат мавсум боши (сентябрь/октябрь)да, балки мавсум охири (апрель)да ҳам йиғиб олинди. Ушбу ҳолатда узумзорларни профессионал тарзда бошқариш икки баробар ҳосил олиш имконини берди.
Шунингдек ўқинг: Миср ва Перу фермерлари логистика занжири узилиши туфайли миллионлаб зарар кўрмоқда
Кабрера Cигараннинг тушунтиришича: «Перулик фермерлар уруғсиз оқ узумга бўлган талаб қондирилмаган пайт, яъни, апрель ва май ойларида «тижорат дарчаси»дан фойдаланишди. Йилнинг худди шу вақтида Чилида қизил узум етиштирилади, Шимолий Америка бозорини эгаллаб олувчи Мексика узумлари эса май ойига бориб пайдо бўлади”.
2021-2022 йилги мавсумнинг апрель ойида Перу хўраки узуми экспорти ўтган мавсумнинг худди шу ҳафталарига нисбатан 500% дан 1000% гача ўсди.
Red Globes сингари эртаги узум ва маҳаллий навлар кичикроқ ҳажмда бўлса-да, июль ойида – экспортни эрта амалга ошириш имконини берди.
Шунингдек, Перу хўраки узумлари тез орада Япония бозорига экспорт қилинади. Бу узоқ вақтдан бери режалаштирилган эди.
Ҳар икки мамлакат ҳукумати ўртасидаги фитосанитария протоколлари деярли тасдиқланган ва Перу Япония Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (МАFF) делегациясининг ташрифи тасдиқланишини кутмоқда. Бу жараённинг сўнгги босқичи бўлади.
Ташриф август ойида бўлиб ўтиши кутиляпти ва ҳеч бир камчилик бўлмаса, Перу хўраки узумининг Японияга биринчи экспорти 2022-23 йилги мавсумда амалга оширилади.
Бундан ташқари, Кабрера Cигаран Филиппин ва Чили бозорларига кириш масаласи ҳам кун тартибида эканлигини қўшимча қилди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!