Бош саҳифаЯнгиликларМиср ва Перу фермерлари логистика занжири узилиши туфайли миллионлаб зарар кўрмоқда
Янгиликлар

Миср ва Перу фермерлари логистика занжири узилиши туфайли миллионлаб зарар кўрмоқда

Бутун жаҳон бўйлаб логистика занжирлари узилиши Миср ва Перудан мевалар экспорти  тўхташига олиб келди.

Мисрдаги Nile Establishment корхонасининг экспорт ва логистика бўйича менежери Эсра Ассафнинг сўзларига кўра, мамлакат ўтган йили энг йирик апельсин экспортёри бўлган ва хориж мамлакатларига қарийб 1,8 миллион тонна мева жўнатган эди. Бу мавсум фермерлар учун қийин кечди. Талаб 40 фоизга камайиши билан бирга нархлар ҳам пасайди. Шунингдек, компания етказиб бериш тўхтатилиши туфайли Россия бозорини бой берди дея хабар бермоқда Fruit-inform.

Эсра Ассафнинг сўзларига кўра, бу йил денгиз орқали юк ташиш ва қадоқлаш харажатлари сезиларли даражада ошган.Табиийки, бу маҳсулотнинг умумий таннархига салбий таъсир кўрсатган.

Россия бозорими ёки Европа ва Осиё бозорими, буларнинг ҳар бири мисрлик апельсин экспортёрлари дуч келадиган ўзига хос муаммоларга эга: “Россия Миср апельсинларининг асосий импортёрларидан бири ҳисобланади. Юзага келган можаро, валюта ва тўловлар билан боғлиқ муаммолар, ҳатто Россиянинг айрим портларида юк ташиш тўхтатилиши туфайли ушбу бозордаги вазиятни аввалдан айтиб бўлмайди.  Бундан ташқари, мевалар нархи жуда ҳам тушиб кетган. Натижада, бу йил, дастлабки прогнозларга кўра, Миср апельсин ҳосилининг 40 фоизини етказиб бера олмаслиги мумкин”.

Шунингдек ўқинг: Жаҳон банан бозори: Россия ва Украинада нархлар кўтарилди, бошқа мамлакатларда эса ортиқча маҳсулот сабаб, фермерлар даромади пасайди

Баъзи мисрлик экспортёрлар ҳозирданоқ етказиб беришни Европа бозорига тўлиқ йўналтириб бўлди. Яна айримлар Бангладеш ва Ҳиндистонга цитрус мевалар сотишга ҳаракат қилди. Бироқ, санаб ўтилган мамлакатлар маҳсулотларни кичик партиялардагина сотиб олишга тайёр, Малайзия ва Сингапурда эса талаб паст.  Хитой етарли миқдорда апельсин етиштиради, шу боис, Миср маҳсулотларининг бу мамлакатда рақобатлашуви қийин.

Freshfruitportal маълумотларига кўра, перулик авокадо етиштирувчилар ҳам бу йил қийин вазиятга тушиб қолишди. Жанубий Америка мамлакати учун Россия етказиб бериш ҳажми бўйича учинчи йирик импортёр ҳисобланади. Жорий йилда мева етиштирувчилар экспорт ҳажмини оширишни режалаштирган. Аммо 2022 йилнинг дастлабки икки ойи давомида 41 миллион долларлик 18 335 тонна авокадо етказиб беришга муваффақ бўлинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 фоизга кўп ва қиймат жиҳатидан 11 фоизга камдир.

2021 йилнинг февраль ойида Россия Перуда етиштирилган авокадонинг 11 фоизини импорт қилган.  Аммо бу йил Россиянинг Украинадаги жанговар ҳаракатлари ва Россиядаги иқтисодий инқироз ҳажмнинг 49% га, қийматнинг эса 34% га пасайишига олиб келди.  Февраль ойида Перу авокадоларини етказиб бериш атиги 989 тоннани ёки маблағ шаклида 2 миллион долларни ташкил этди.

Перу авокадосини денгиз орқали ташиш билан боғлиқ муаммолар туфайли Испания ва Голландия истеъмолчиларига мева етиб бормади. Испанияга етказиб бериш 1727 тоннани ёки 4 миллион долларни ташкил этди, бу ҳажм бўйича 28 фоиз ва қиймат бўйича 40 фоиз кам кўрсаткичдир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Жануби-Шарқий Осиёдаги KFC ва МcDonald’s ресторанларида картошка фриси тақчиллиги кузатилмоқда

EastFruit

Қирғизистон “Агроэкспресс” лойиҳасига қўшилади – бу Ўзбекистон учун қай даражада манфаатли?

EastFruit

Мева-сабзавот бизнесида таъминот занжири бошқарувининг автоматлаштирилган тизими: қандай қилиб компания даромадини ошириш мумкин?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин