Бош саҳифаЯнгиликлар2021 йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистон бодринг экспортини икки баробар оширди
Махсус Янгиликлар

2021 йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистон бодринг экспортини икки баробар оширди

EastFruit таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилнинг апрелидан июнигача бўлган даврда Ўзбекистон 4,8 миллион долларлик 5,6 минг тонна бодринг экспорт қилган. Бу кўрсаткич шу йилнинг январь-март ойларига нисбатан 2 баробар кўпдир. Таққослаш учун, 2021 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистондан бодринг экспорти ҳажми 2,7 минг тонна (3,2 миллион доллар)ни ташкил этди.

Шу билан бирга, 2021 йилнинг биринчи ярми давомида бодринг экспортининг рекорд даражадаги ойлик ҳажмига май ойида эришилди. Шу ойда республика 2,6 миллион доллар қийматидаги 3,5 минг тонна бодрингни экспорт қилди.

Умуман олганда, 2021 йилнинг январь-июнь ойларидаги бутун давр мобайнида Ўзбекистон 8,0 миллион долларлик 8,3 минг тонна бодринг экспорт қилди. Бу кўрсаткич – қиймат бўйича ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 миллион долларга кўпдир. Бошқача айтганда, бодринг экспорти умумий қийматининг 2020 йилдаги шу даврга нисбатан ўсиши 45%ни ташкил этди.

Республика Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг биринчи ярмида бодринг экспортининг деярли бутун ҳажми (99,5%) учта мамлакат бозорига етказиб берилган: Қирғизистон (умумий экспортнинг 51,8%и), Қозоғистон (36,1%) ва Россия (11,6%).

Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистондан бодринг экспорти ҳажмининг энг юқори қиймати 2018 йилда қайд этилган. Биринчи ярим йиллик маълумотлари шуни кўрсатмоқдаки, 2021 йилда бодринг экспорти ўтган йилги даражадан паст бўлмаслиги, ҳатто ундан кўпроқ бўлиши эҳтимоли юқори.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Туркия бу йил 200 миллион долларлик хўраки узум экспортини режалаштирмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда хандон писта йиғим-терими якунланмоқда, аммо ҳосилнинг чўғи кам

EastFruit

Ўзбекистонда ёнғоқ нархи 25 фоизга юқори

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин