Бош саҳифаМева-сабзавот бозориЧакана савдо тармоқлари аудитиРезаворлар ва данакли меваларнинг минтақа мамлакатларидаги чакана нархлари ҳамда ассортименти – EastFruit аудити
ВидеоДолзарбМахсусЧакана савдо тармоқлари аудитиЯнгиликлар

Резаворлар ва данакли меваларнинг минтақа мамлакатларидаги чакана нархлари ҳамда ассортименти – EastFruit аудити

Бу йил Шарқий Европа резаворлар мавсуми одатдагидан совуқроқ баҳор туфайли кеч бошланди. Шу билан бирга, Марказий Осиё мамлакатларида мавсум деярли якунланган. Грузияда эса бу вақтда резаворлар мавсуми қизғин паллага кирган. Анъанага кўра, июль ойи бошида Украина, Ўзбекистон, Молдова, Грузия ва Тожикистондаги EastFruit экспертлари резавор ва меваларнинг ассортименти, жойлашуви ҳамда чакана нархларини солиштириш имконини берувчи чакана савдо аудитини ўтказишди. Ушбу мақолада келтирилган маълумотлар 2022 йилнинг 6-7 июль ҳолатига кўрадир.

Шундай қилиб, энг оммабоп резавор — бу қулупнай. Сўнгги йилларда ушбу маҳсулот бутун йил давомида сархил ҳолатда сотувга чиқарилмоқда. Зеро, иссиқхоналарда қулупнай етиштириш тобора  кўпайиб боряпти (Тожикистонда бу қандай амалга оширилиши ҳақидаги видеони томоша қилиш учун бу ерга қаранг).

Қулупнайнинг энг паст чакана нархлари 7 июль ҳолатига кўра, Украинада қайд этилган – 3,4 $/кг, бу ерда мавсум ўз ниҳоясига етди. Айтиш жоизки, Украина фермерлари ўта оғир шароитларда – ушбу мамлакатдаги жанговар ҳаракатлар шароитида супермаркетларга резаворлар етказиб беришмоқда. Бироқ, шу билан бирга, Украинанинг  Харков шаҳридаги супермаркетларда резаворлар ассортименти анча кенг ва уларнинг нархи Россиянинг ҳар қандай вилоят марказига нисбатан анча арзон.

Молдовада қулупнай Украинадагидан бироз қимматроқ — 3,6 $/кг. Грузияда мавсуми аллақачон тугаган ушбу резаворнинг нархи  1 килограмм учун 4,9 долларга етди. Қулупнай мавсуми якунланган Тожикистонда ҳам худди шундай ҳолат.  Ўзбекистонда эса қулупнайни ҳеч бир дўкондан топиб бўлмади, уни баъзи бозорлардагина учратиш мумкин бўлди.

Қуйидаги диаграммага: 2022 йилнинг 7 июль ҳолатига кўра, супермаркетлардаги резавор ва меваларнинг ўртача чакана нархлари, $/кг

Малина мавсуми Молдова ва Грузияда қизғин паллага кирди, шу боис, унинг чакана нархлари бу ерда  паст. Украинада мавсум эндигина бошланди ва минтақалар бўйлаб нархлар диапазони жуда катта бўлди — маҳсулотни музлатиш бўйича қувватлар мавжуд ҳудудлардаги нархлар музлатиш корхоналари бўлмаган ҳудудларга нисбатан кўпинча бир ярим баробар юқоридир. Бундан ташқари, Украинада етиштириладиган малинанинг нисбатан юқори сифатини ҳам қайд этиш жоиз, чунки, бу ерда ушбу резавор учун энг юқори бозор рақобати қайд этилган.

Ушбу резавор учун Ўзбекистондаги каби Тожикистонда ҳам нархлар нисбатан паст. Ҳозир ушбу турдаги резаворнинг мавсумлар оралиғи ва бу бизни чалғитмаслиги керак. Фото ва видеода кўриб турганингиздек, Тожикистонда малинанинг, асосан, маҳаллий навлари сотувда. Малинанинг ушбу навлари музлатиш учун ишлатилса ҳам улар унчалик юқори баҳоланмайди ва нисбатан арзон бўлади. Бошқа томондан, қўшни Ўзбекистонда худди шундай малина чакана савдода 4-5 баробар қимматроқ сотиляпти. Қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда резаворларни экспорт учун музлатиш технологиялари анча ривожланган, ҳозирги пайтда музлатувчи корхоналардан малинага нисбатан талаб жуда юқори.

Айни дамда голубика ҳосили Грузияда фаол йиғиб олинмоқда ва экспорт қилинмоқда. Бу ерда энг паст нархлар — ушбу маҳсулот Ўзбекистон ва Тожикистондагига нисбатан тахминан 5 баробар арзон. Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон ва Тожикистонда мазкур турдаги резавор аҳолининг юқори даромадли қатламига мўлжалланган экзотик товарлигича қолмоқда, аммо, эҳтимол, вазият тез орада ўзгариши ҳам мумкин. Украинада голубика мавсуми энди бошланмоқда, шунинг учун нархлар ҳозирча юқори, Молдовада эса голубика плантациялари ҳануз кам, шу боис, чакана нархлар у ерда ҳам юқори.

Қуйидаги жадвалда: Украина, Молдова, Грузия, Ўзбекистон ва Тожикистонда мавсумий резавор ва меваларнинг чакана нархлари, $/кг

Данакли мевалар мавсуми резаворлар мавсуми билан кесишувини ҳисобга олиб, биз юқоридаги жадвалда гилос ва шафтоли учун ўртача нархлар нисбатини тақдим этамиз. Кўриниб турибдики, Марказий Осиёда гилос мавсуми деярли тугади, шунинг учун у ерда нархлар юқори. Грузияда эса мавсум ниҳоясига етмоқда. Украина ва Молдовада у қизғин паллада, шунинг учун ушбу мамлакатларда нархлар пастроқ.  Украинада, гилос етиштириладиган асосий ҳудудлар россиялик ҳарбий жиноятчилар томонидан ишғол қилинган ҳудуд ёки жанглар кечаётган ерларда бўлишига қарамай, гилоснинг чакана нархлари ҳайратланарли даражада арзон.

Шафтоли ва нектарин  Грузия, Ўзбекистон ва Тожикистон учун сўнгги йилларнинг тренд мевалари ҳисобланади. Ушбу мевалар савдоси мазкур мамлакатларда фақат жадаллашмоқда ва чакана нархлар жуда баланд даражада эмас. Украина ва Ўзбекистонда нархлар бироз юқорироқ, аммо бу мевалар ҳам истеъмолчилар учун анчайин ҳамёнбоп бўлиб қолган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан анор қаерга ва қачон экспорт қилинса, кўпроқ даромад олиш мумкин?

EastFruit

Резавор етиштирувчи фермерлар учун инновацион ечим

EastFruit

Sweeta номли янги уруғсиз узум — жуда ҳам истиқболли нав

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин