Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиБизнес тарихиТожикистонлик ширин маккажўхори етиштирувчи фермер тажрибаси (видео)
Бизнес тарихиВидеоЯнгиликлар

Тожикистонлик ширин маккажўхори етиштирувчи фермер тажрибаси (видео)

Тожикистонлик Жаҳонгир Бобоев авваллари борт кузатувчиси, инструктор, терминал менежери лавозимларида ишлаган.  Ўн йилдан буён эса у “Ситабр агро” компаниясида мевалар ва ширин маккажўхори етиштириш билан шуғулланмоқда. Компания бу сегментда биринчилардан бўлди – маккажўхорининг ушбу навлари Тожикистонда илгари етиштирилмаган, деб ёзмоқда Your.tjk лойиҳаси Facebookдаги саҳифасида.

Корхонада маккажўхори етиштириш билан чекланиб қолмай, хориж тажрибасини ўрганган ҳолда уни қайта ишлашни ҳам ташкил этишга қарор қилинди. “Ситабр Агро” 2018 йилда маккажўхорини қайта ишлаш заводини қура бошлади. Бунга қадар Тожикистонда озуқа-ем учун мўлжалланган маккажўхори етиштирилган ва истеъмол қилинган, дейди Жаҳонгир Бобоев. Бироқ, ширин маккажўхори учун уруғлар Тожикистонда етиштирилмайди, у Америкадан импорт қилинади. Корхонада тўрт йилдан буён маккажўхори етиштирилмоқда.

Биринчи йили биз маккажўхори етиштиришда муаммоларга дуч келдик, иқлим ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Лекин энди маҳсулотни ўзимиз етиштириш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва сақлашни ўрганиб олдик. Бу маҳсулот плюс 10 даражагача бўлган ҳароратда 18 ойга қадар сақланиши мумкин”, дейди Жаҳонгир Бобоев.

“Ситабр Агро” масъулияти чекланган жамияти маккажўхорини қайта ишлаш ва вакуумли қадоқлаш билан шуғулланади, линия қуввати соатига 6000 бошоққа ишлов беришга мўлжалланган. Корхона “Bomazа” савдо белгиси остида маҳсулот сотади, шунингдек, мева-сабзавотларни хорижга экспорт қилади.

Ҳисор шаҳридаги  корхонада 21 нафар доимий ва вақтинчалик ишчи-ходим меҳнат қиляпти, улар сафи доимий равишда  кенгайиб бормоқда. “Ситабр Агро”нинг асосий бозорлари Афғонистон, Россия ва Қозоғистон бўлиб, Европа Иттифоқига маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.

Жаҳонгир Бобоевнинг сўзларига кўра, хорижлик мутахассислардан ўрганилган ҳар бир тажрибани Тожикистон шароитига мослаштириш, ҳатто мева сақлаш ҳароратини ҳам маҳаллий муҳитга адаптациялашга тўғри келди.

Ходимлар етишмовчилиги ва беқарор электр таъминоти — мутахассис қайд этган икки асосий муаммодир. Маҳсулот таннархига таъсир этувчи учинчи муаммо эса минерал ўғитлар ва ёқилғи нархи ошиши ҳисобланади.  Шу билан бирга, Жаҳонгир Бобоев бу бизнес ҳар қандай ҳолатда ҳам даромадли, деб ҳисоблайди. “Агар ақл билан ёндашилса, ушбу бизнес жуда даромадлидир”, дейди у.

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин