Бош саҳифаЯнгиликларЖанубий яримшардаги мамлакатлар фермерлари жаҳон бозорида янги узум навларини таклиф қилишмоқда
Янгиликлар

Жанубий яримшардаги мамлакатлар фермерлари жаҳон бозорида янги узум навларини таклиф қилишмоқда

Сўнгги 10 йил ичида Жанубий яримшар мамлакатларида хўраки узумнинг кўплаб янги навлари пайдо бўлди. Фермерлар плантациялар барпо этиш ва уларни синовдан ўтказишни бошлашди. Шу тариқа янги навлар экспортёр ва импортёр мамлакатлар орасида танила бошлади.

Уруғсиз хўраки узумлар жуда ҳам машҳур бўлиб, улар сақлаш ва ташиш учун қулайдир. Экспортдаги энг машҳур оқ узум Тhompson Seedless, Sugraone, Imperial, Regal ва Prime навлари бўлди. Қизил узум – Flame, Crimson ва Sunred навларидир.

Уруғсиз навлардан фарқли ўлароқ, Red Globe уруғи борлигига қарамай, машҳурлигича қолмоқда. Жанубий яримшар мамлакатлари бу узумни 10 йил аввал экспорт қила бошлаган, деб ёзмоқда FruitNews FreshFruitPortal материалларига асосланиб.

Чили ва ЖАР катта миқдордаги Тhоmpson ҳамда Flame, Aргентина – Imperial, Перу – Red Globe навларини экспорт қилди.

Aммо классик хўраки узум навлари экспорти сўнгги 10 йил ичида Жанубий яримшар мамлакатлари орасида сезиларли даражада камайди. Чилида – 60%, Перуда – 50%, ЖАРда – деярли учдан бир қисми. Aнъанавий навлар орасида Тhоmpson ва Flame экспорти камайди.

Чили, Перу ва ЖАРда янги навлар ассортименти сезиларли даражада ошди. Лекин қайси навлар энг муваффақиятли бўлиши ҳозирча номаълум. Патентли қизил ранглар орасида  Sweet Celebration ва Allison, оқ узумлар ичида эса Sweet Globe ва Arra 15 бор.

10 йил аввал Перуда хўраки узумнинг 75 фоизи анъанавий «Red Globe» нави ҳиссасига тўғри келган, лекин ҳозир жаҳон бозорига бу навнинг атиги учдан бир қисми етказиб берилмоқда. 20% кўрсаткич Crimson ёки Sugraone навларига тегишли, қолганлари янги патентланган навлар бўлиб, улар орасида Sweet Globе экспорт бўйича иккинчи ўринни эгаллайди.

Перуда Чили ёки Жанубий Aфрикадан фарқли ўлароқ, янги навлар орасида савдонинг катта қисми оқ узум ҳиссасига тўғри келади, Sweet Globe, Ivory, Arrа15 ва Sugar Cripp’s шулар жумласидандир.

Қизил навлар орасида Sweet Celebration, Allison ва Jack’s Salute кабилар машҳур.

ЖАРдаги анъанавий хўраки узумлар орасида Crimson, Prime ва Тhompson алоҳида ажралиб туради. Қизил узумнинг машҳур янги навлари орасида Scarlotta, Tawny, Sweet Celebration, Allison, Starlight ва Ralli кабилар машҳур. Оқ навлар иккинчи ўринда туради: Autumn Crip’s, Sweet Globe, Early Sweet ва Arra15. Қора узум навлари ҳам учрайди, булар – Midnight Beauty, Sable, Swett Joy, Adora, Меlody ва Sweet Saphire кабилардир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Шарқий Европада олмага бўлган талаб қониқарли эмас, лекин нархлар ҳозирча 2018/19 йилги мавсумдагига нисбатан баланд

EastFruit

Лотин Америкасида банан етиштириш ва экспорт харажатлари ошмоқда

EastFruit

Молдовада паст сифат туфайли пиёзнинг янги ҳосили нархи пасаймоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин