Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон бўйича қуритилган ўрик экспортининг 85 фоизи Туркиядаги биргина вилоят ҳиссасига тўғри келади
Янгиликлар

Жаҳон бўйича қуритилган ўрик экспортининг 85 фоизи Туркиядаги биргина вилоят ҳиссасига тўғри келади

2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Туркия шарқидаги Малатия вилоятидан қуритилган ўрик экспорти маблағ кўринишида ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 50 миллион долларга ошиб 225,5 миллион долларни ташкил қилди, деб хабар бермоқда «Анадолу» агентлиги.

Ушбу турдаги қуруқ мевалар бўйича жаҳон экспортининг 85%и Туркия Малатияси ҳиссасига тўғри келади.

Зеро, Туркиядаги 17 миллион ўрик дарахтининг 8 миллионга яқини Малатияда ўстирилади. Қуритилган ўрик етиштириш 50 минг фермер хўжалигининг барқарор даромад манбаи бўлиб қолмоқда.

Шунингдек ўқинг: Ўзбек анорининг бир донаси Жанубий Кореяда 2,8 доллардан сотилмоқда

Малатия савдо биржаси маълумотларига кўра, шу йилнинг сентябрь ойида вилоятдан 42,26 миллион долларлик деярли 11 минг тонна қуритилган ўрик бевосита экспорт қилинган.

2020 йилнинг сентябрь ойида 30,75 миллион долларлик 9,34 минг тонна қуритилган ўрик экспорт қилинган эди.

Ўтган йилнинг сентябрига нисбатан шу йилнинг сентябрь ойида Малатиядан қуритилган ўрик экспортидан тушган даромад 11,51 миллион долларга ошди.

Малатия Савдо биржаси раҳбари Рамазон Ўзжан қуритилган ўрик экспортидан тушган даромад ҳар ой ортиб бораётганини айтди.

«2021 йилнинг 1 январидан 30 сентябригача бўлган даврда Малатиядан 225,52 миллион долларлик 63 587 тонна қуритилган ўрик экспорт қилинди. Шу тариқа вилоят бюджети ҳам, Туркия бюджети ҳам тўлдирилмоқда. Мақсад – 500 миллион долларлик 100 минг тонна маҳсулотни экспорт қилиш. Ва биз ушбу мақсад сари ишонч билан ҳаракат қиляпмиз», – дейди у.

Ўзжаннинг айтишича, пандемия туфайли қуритилган ўрик етиштириш ҳажми камайган ва мазкур турдаги қуруқ мевага талаб янада ошган.

“Малатиянинг қуритилган ўриклари юқори сифати билан машҳур. Январь-сентябрь ойлари экспорти тўғрисидаги маълумотлар 2020 йилнинг 9 ойидаги кўрсаткичлар билан таққосланса, кутилмаган кескин ўзгаришлар йўқ. Экспорт даромади 50 миллион долларга ошди. Йил охиригача биз нафақат экспорт кўрсаткичларини сақлаб қоламиз, балки оширишда давом этамиз”,  дейди палата раҳбари.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистондан рекорд ҳажмда олхўри экспорт қилинди

EastFruit

Ўзбекистонда шафтоли ва нектаринларни қайта ишлаш (видео)

EastFruit

Эквадорда совуқ об-ҳаво туфайли банан етиштириш 25 фоизга қисқаради

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин