Сўнгги 12 ой ичида (2020 йилнинг 31 июлидан 2021 йилнинг 1 августигача) Туркия 3 миллиард доллардан ортиқ мева-сабзавот экспорт қилди. Ва бу рекорд кўрсаткич бўлди. Россия унинг асосий харидорига айланди. Бироқ, нафақат туризм, балки қишлоқ хўжалиги соҳасига ҳам зарар етказган Туркиядаги ёнғинлар мева-сабзавот экспортига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деб ёзмоқда «Интерфакс-Озарбайжон«.
EastFruit хабар берганидек, 2020 йилнинг 31 июлидан 2021 йилнинг 1 августига қадар Туркиядан мева-сабзавот экспорти ҳажми 3 миллиард доллардан ошган.
2019 йилнинг 31 июлидан 2020 йилнинг 1 августига қадар бу кўрсаткич 2,527 миллиард долларни ташкил этган.
Охирги 12 ой мобайнида хорижда кўпроқ талабгир Туркия мева-сабзавотлари рўйхатида мандарин ( 454 миллион доллар) ва помидор (336 миллион доллар) етакчилик қилмоқда.
Шунингдек ўқинг: Греция ва Италиянинг жанубий ҳудудлари қишлоқ хўжалигига ёнғин жиддий хавф солмоқда
Россия қишлоқ хўжалиги бозори мутахассисларининг фикрича, Туркия қишлоқ хўжалигига зарар етказган ёнғинлар мева-сабзавотларни етказиб бериш жараёнига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
«Aгар олов иссиқхоналарни қуршаб олган бўлса, унда Туркиянинг иссиқхона сабзавотлари, айниқса, помидор нархи кўтарилиши мумкин», дейди Аграр конъюнктура бозори институти (ИКAР) бош директори Дмитрий Рилько. У Туркия мазкур маҳсулотларнинг асосий етказиб берувчиларидан бири эканлигини эслатиб ўтди.
Шу билан бирга, Дмитрий Рилько помидорнинг бир қисми Озарбайжон орқали Россия бозорига чиқиши мумкинлигини истисно қилмади, чунки, Туркиядан экспорт квота билан чекланган.
«Биз бананни, асосан, Лотин Aмерикасидан олиб келамиз, лекин, агар Туркияда цитрус плантациялари ёниб кетган бўлса, бу етказиб бериш ҳажмига ҳам, нархларга ҳам таъсир қилиши мумкин. Маълумки, Туркиянинг экспорт мавсуми ҳали олдинда», дейди Рилько.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!