Бош саҳифаЯнгиликларТуркия сархил мева-сабзавотларининг экспорти рекорд даражага етди
Янгиликлар

Туркия сархил мева-сабзавотларининг экспорти рекорд даражага етди

Охирги 12 ой давомида сархил мева ва сабзавотларнинг Туркиядан экспорти 3 миллиард доллардан ошиб, рекорд даражага етди. Бу ҳақда «Анадолу» агентлигига Эгей минтақасининг сархил мева ва сабзавот экспортчилари уюшмаси раҳбари Хайреттин Учак маълум қилди.

Жорий йилнинг январь-июль ойларида Туркиядан сархил мева ва сабзавотлар экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга – 1,638 миллиард долларга ошди.

Мазкур маҳсулотларни Туркиядан асосий импортчиси Россия бўлиб қолмоқда. Бу мамлакатга сархил мева-сабзавот етказиб бериш 7 ой ичида 527 миллион долларни, шу билан бирга Германияга 186 миллион долларни, Руминияга 141 миллион долларни ташкил этди.

Ҳисобот даврида Туркиядан 220 миллион доллар қийматида помидор, 183 миллион доллар қийматида гилос ҳамда 148 миллион долларлик лимон экспорт қилинди.

Шунингдек ўқинг: Туркия ўтган йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажмини 7,6 фоизга оширди

Учакнинг  сўзларига кўра, 2020 йилнинг 31 июлидан жорий йилнинг 1 августигача бу кўрсаткич 3 миллиард доллардан ошиб, рекорд даражага етди.

“Туркия сархил мева ва сабзавотларни дунёнинг 150 мамлакатига экспорт қилади. Чет элда талаб энг кўп бўлган Туркия мева-сабзавотлари рўйхатидан мандарин етакчилик қилади.

Сўнгги 12 ой давомида 454 миллион долларлик мандарин, 336 миллион долларлик помидор экспорт қилинган”, – дея таъкидлайди Учак.

Шунингдек, сўнгги бир йил давомида соҳанинг етакчи импортчиси ҳам Россия бўлди – 1,12 миллиард доллар, ундан кейин Германия – 273 миллион доллар ва Ироқ – 255 миллион доллар қийматида маҳсулот экспорт қилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Хитой олма бозори: юқори захиралар, паст нархлар, умидсиз истиқбол

EastFruit

Янги суперфуд: украиналик фермерлар минглаб тонна маржондарахт мевасини экспорт қилмоқда

EastFruit

Грузияда етиштирилган сабзи улуши маҳаллий бозорда Туркия маҳсулотлари импорти ҳисобига 2,5 баробар камайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин