Япония шимолидаги Аомори префектурасида архитектура ёдгорликлари ва машҳур суратлар тасвири туширилган қизил олма етиштирилмоқда. Ушбу маҳсулот Францияга экспорт ҳам қилиняпти. Бу ҳақида Украинанинг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сергей Корсунскийнинг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинган хабарга таяниб, EastFruit хабар берди.
“Ҳайрон қоладиган нарсанинг ўзи йўқ, бу шунчаки Аомори префектурасидан япон олмалари, холос. Улар Версалга ва Украинанинг Япониядаги элчихонасига етказилмоқда. Жуда мазали”, деб ёзган элчи.
Қайд этиш жоизки, Днепропетровск вилояти (Украина)даги «СамоСад» фермер хўжалиги мевалар ранг олишининг табиий жараёнидан фойдаланган ҳолда суратли олмалар етиштирмоқда. Фермер хўжалиги раҳбари Назар Герасимчукнинг сўзларига кўра, логотип яратиш учун қип-қизил навлар кўпроқ мос келади. Мисол учун, «Гала» нави чизиқли бўлгани сабаб, юқори сифатли сурат тушириб бўлмайди. «СамоСад», биринчи навбатда, оммабоп навларга эътибор қаратмоқда, масалан, қизил рангли «Жонапринц»ни олайлик — унинг мевалари йирик ва ҳар доим яхши сурат беради.
Бу ҳақида янада батафсил маълумотни «Украиналик боғбонлар принтли олма етиштиришни ўзлаштиришди (фото)» сарлавҳали мақоладан олишингиз мумкин.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!