Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон: JICA (Япония) иштирокида 323 миллион долларлик мева-сабзавотчиликни ривожлантириш лойиҳаси амалга оширилади
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистон: JICA (Япония) иштирокида 323 миллион долларлик мева-сабзавотчиликни ривожлантириш лойиҳаси амалга оширилади

2023-2028 йилларда Ўзбекистонда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) иштирокида мева-сабзавот тармоғида қўшилган қиймат занжирини яратишни ривожлантириш бўйича 323 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари.

2023 йилнинг 15 март куни  Давлат раҳбарининг «Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) иштирокида «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди. Унда мазкур лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари, лойиҳа учун JICА кредитини қайтариш схемаси ва лойиҳани амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 323 миллион долларни ташкил этади, шундан:

  • 200 млн АҚШ доллари Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) кредити;
  • 58,3 млн АҚШ доллари қўшилган қиймат солиғини қоплаб бериш ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бериш шаклида Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишдаги улуши;
  • 64,7 млн АҚШ доллари лойиҳа иштирокчиларининг (кредит олувчи лойиҳа ташаббускорларининг) улушидан иборат эканлиги.

Лойиҳа Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида амалга оширилади ва унинг реализация муддати 6 йил — 2023 йилдан 2028 йилгачадир.

Қарорга кўра, кредит маблағлари лойиҳа ташаббускорларига мева-сабзавот маҳсулотларини  етиштириш, сақлаш, қадоқлаш, қайта ишлаш, шок усулида музлатиш, логистика (жумладан юк ташиш техникаларини харид қилиш) ва бошқа қувватларни яратиш, озиқ-овқат саноати лойиҳаларига, шунингдек, айланма маблағлар учун ажратилади. Мазкур лойиҳа доирасида лойиҳа ташаббускорларига кредитлар миллий валютада Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.

EastFruit 2022 йилнинг август ойи охирида Ўзбекистон ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICА) ўртасида “Ўзбекистон Республикаси мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш (2-босқич)» лойиҳасини молиялаштириш учун 200 миллион доллар миқдорида кредит ажратилиши бўйича кредит битими имзолангани ҳақида ёзган эди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин