Бош саҳифаЯнгиликларЯпония компаниялари Ўзбекистонда доривор гиёҳлар етиштиришга қизиқиш билдирмоқда
Янгиликлар

Япония компаниялари Ўзбекистонда доривор гиёҳлар етиштиришга қизиқиш билдирмоқда

Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчиси Япониянинг Тоkiwa Phytochemical Co.  компанияси президенти Жин Тацузаки билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Учрашувда Япония томонига Ўзбекистонда доривор ўсимликлар етиштириш ва уларни замонавий шароитларда ишлаб чиқариш имкониятлари, бу борада инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Япония компанияси раҳбари кўплаб япон ишлаб чиқарувчилари доривор ўсимликлар етиштириш бўйича Япония бозорини диверсификациялаш мақсадида Ўзбекистон корхоналари билан ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини қайд этди. Хусусан, улар қизилмия экстрактини ишлаб чиқарувчи жаҳоннинг йирик компаниялари вакиллари билан биргаликда Ўзбекистонга амалий ташриф билан бориш, мамлакат корхоналари фаолияти билан яқиндан танишиш ниятида. Ўзаро манфаатли келишувларга эришиш мақсадида Оролбўйида доривор ўсимликлар етиштириш бўйича Қорақалпоғистон Қишлоқ хўжалиги ва агротехника институти вакиллари билан ҳам учрашув ва музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган. Шу билан бирга, режалаштирилган ишчи ташриф самарадор бўлиши учун барча зарур кўмак кўрсатилиши қайд этилиб, келгусида сафар тафсилотларига оид дастурни ишлаб чиқиш мақсадида мамлакатнинг тегишли ташкилотлари билан онлайн музокаралар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Тоkiwa Phytochemical Co.  1949 йилда ташкил этилган бўлиб, фитокимё соҳасига ихтисослашган ташкилотдир. Компанияда, асосан, фармацевтика, косметика ва озиқ-овқат қўшимчалари ишлаб чиқарилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Миср Туркияни ортда қолдириб, Ўзбекистонга апельсин етказиб берувчи асосий мамлакатга айланди

EastFruit

Қирғизистон ҳам пиёз экспортини таъқиқлади

EastFruit

Ўзбекистонда 2022 йили картошка етиштириш ҳажми 4,8 фоизга ошди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин