Бош саҳифаЯнгиликларЯнги ташқи бозорларни очиш орқали Хитой икки йил кетма-кет 1 миллион тоннадан зиёд сархил олма экспорт қилмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Янги ташқи бозорларни очиш орқали Хитой икки йил кетма-кет 1 миллион тоннадан зиёд сархил олма экспорт қилмоқда

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, Хитой кетма-кет икки календарь йили давомида сархил олма экспортёрларининг жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Ушбу мамлакат ташқи бозорларга 1 миллион тоннадан зиёд олма етказиб берди. 2021 йилда Хитойдан олма экспорти 2 фоизга ошиб, 1,08 миллион тоннага етди.

Бироқ, Хитойнинг олма экспорти ҳажми 2016-2017 йилларда эришилган рекорд даражадан анча йироқдир. Ўша пайтлар мазкур мамлакат бир календарь йилида барқарор равишда 1,3 миллион тоннадан ортиқ олма экспорт қилган. 2016 йилда эса рекорд даражадаги 1,35 миллион тонна олма экспорт қилинган. Бунинг ортидан жаҳон бозорларида рақобат кучайиб бориши ва Хитойнинг ўзида олмага  ички талаб ортиши фонида экспорт ҳажми қисқариши кузатилди.

Вьетнам 2021 йили тарихда биринчи бор Хитой олмасининг энг йирик  импортёрига айланди.  Хитой Вьетнамга 180 минг тоннадан зиёд сархил олма экспорт қилди, бу ўтган йилга нисбатан 13 фоиз кўп кўрсаткичдир. Ўтган йили EastFruit таҳлилчилари Вьетнам сархил олма импорти бўйича жаҳон етакчилари қаторига кирганига эътибор қаратишган эди. Бу мамлакат олма экспорти сегментида Украина учун устувор йўналишлардан бирига айланиши керак, лекин, биринчи навбатда, ҳукумат ушбу бозорга кириш бўйича келишувга эришиши лозим.

Хитой қандай қилиб олма экспортёрлари рейтингида биринчи ўринга кўтарилгани ва уни вақти-вақти билан бу «тахт»дан ким туширганини бизнинг “Экспортда жаҳон лидерлиги учун пойга. Олманинг жаҳондаги йирик экспортёр-мамлакатлари рейтинги» деб номланган видеолавҳамизда кўришингиз мумкин.

Хитой олмасининг устувор бозорлари орасида иккинчи ўринни Бангладеш эгаллади, у ерга Вьетнамдан кўра бироз камроқ олма етказиб берилган. Умуман олганда, Хитойдан олма экспортининг роппа-роса учдан бир қисми ушбу икки давлат ҳиссасига тўғри келди.

Хитой яна уч давлат –  Филиппин, Индонезия ва Таиландга 100 минг тоннадан зиёд олма экспорт қилди. Шу билан бирга, Хитой олмаларининг Индонезияга экспорти сезиларли даражада, яъни 19%га ўсди. Хитойдан олма импорти энг тез ўсиб бораётган бошқа бир қатор савдо бозорларини ҳам қайд этиш жоиз: Непал йил давомида импортни 80 фоизга ошириб, деярли 79 минг тоннага етказди, Малайзия бу кўрсаткични 12 фоизга, Мўғулистон эса 28% га оширди.

Қайд этиш жоизки, Хитойдан нисбатан кичик ҳажмда олма харид қилган мамлакатлар орасида Гвинея ва Малдив оролларига экспорт кескин ошган. Энг қизиғи, Хитой ҳатто Италияга ҳам 74 тонна олма экспорт қилган, ваҳоланки, бу мамлакат унинг жаҳон олма бозоридаги асосий рақобатчиларидан бири!

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин