Бош саҳифаДолзарбОлма бизнеси — Вьетнам олма импорти бўйича дунё етакчилари қаторига киради
Долзарб Махсус Янгиликлар

Олма бизнеси – Вьетнам олма импорти бўйича дунё етакчилари қаторига киради

EastFruit таҳлилчиларининг фикрига кўра, 2020 йилда Вьетнам олма импорти бўйича дунё етакчилари қаторига кириб, импорт ҳажмини икки бараварга оширди. Умуман олганда, беш йил давомида Вьетнамга олма импорт ҳажми етти марта ошди!

Вьетнам олма импорти бўйича Бангладеш ва Ҳиндистонни ортда қолдириб, Мисрдан ҳам ўтиб, дунёда бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Шу боис, олма импорти бўйича Вьетнамдан фақат Россия, Германия ва Буюк Британия ортда қолмоқда. Бироқ Вьетнамда олма нархининг юқори эканини ҳисобга олсак, мазкур мамлакат Миср, Буюк Британия, Германия ва Россиядан кейин иккинчи ўринда бўлиб, сотишдан тушадиган даромад бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллади.

Олма экспортчилари 2020 йилда Вьетнамга олма етказиб бериш орқали деярли ярим миллиард АҚШ доллар даромад олишга муваффақ бўлишди. Шу билан бирга, Вьетнам олма импорти ҳажми қарийб 265 минг тоннани ташкил этди. Вьетнам импортчилари олмаларни ўртача 1,77 доллардан сотиб олган. Бу эса мева етказиб берувчилар учун жудаям яхши нарх бўлиб, мазкур нархда юқори сифатли олмалар етказиб беришган.

Вьетнамда олма – замонавий экзотик мева ҳисобланади, боиси иқлим шароити туфайли бу ерда олма дарахтлари ўсмайди. Бироқ жадал иқтисодий ўсиш, демография билан бир қаторда, Вьетнам аҳолисига анъанавий маҳсулотларни нафақат арзон, балки қиммат нархда импорт қилинган экзотик меваларни ҳам сотиб олиш имконини беради. Бу эса маҳсулотнинг сифати юқори бўлишидан дарак беради. Табиийки, бу ҳолат мева экспортчиларини ҳар томонлама ҳимояланган савдо бозорига кириш учун йўл излаш ҳамда ўз маҳсулотларини Вьетнамда сотиш учун сармоя киритишга мажбур қилади, – дея таъкидлайди Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти инвестициялар департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак. (ФАО).

Шу сабабли Европа Иттифоқи боғбонларига Вьетнам билан эркин савдо шартномасини имзолаш жуда муваффақиятли бўлди. Натижада бозорга олмаларнинг юқори нархда киришига имкон яратилди.

«Афсуски, Европа Иттифоқи ва Вьетнам ўртасида эркин савдо бўйича битим имзолангандан сўнг Мисрга олма етказиб беришда бўлганидек, Украина ҳам четга чиқиб қолди.  Масалан, 2020 йилда Польша Вьетнамга олма етказиб беришни йилига беш баравар – 2,5 минг тоннагача оширди. Кўп йиллар давомида жаҳон олма бозорида ўз мавқеини йўқотиб келаётган Франция ҳам Вьетнамга янги олма экспортини 11,4 минг тоннагача оширишга муваффақ бўлди. Украина ҳали ҳам Вьетнамга, шу билан бирга олма сотиш учун истиқболли бўлган бозорларга олма экспорт қила олмайди», – дейди Андрий Ярмак.

Олмани Вьетнамга етказиб берувчилар асосан Қўшма Штатлар ва Янги Зеландия бўлиб, улар юқори сифатли маҳсулотларни таклиф қилмоқда. Шунингдек, 96 миллиондан зиёд аҳоли яшайдиган мазкур мамлакат бозорида ўз меваларини тарғиб қилиш ва сотишга сармоялар киритмоқда. Икки мамлакат ҳам 2020 йилда олма экспорти ҳажмини икки баравар: Қўшма Штатлар 54 минг, Янги Зеландия эса 42 минг тоннагача оширишга эришди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Об-ҳаво аномалиялари Ўзбекистонда олма ҳосилига қандай таъсир қилди?

EastFruit

Грузияда олма нархи ўтган йилги даражада, аммо сақлаш харажатлари кескин ошиб кетди

EastFruit

Украинада олманинг «Голден Делишез» нави мавсуми ўта паст нархлар билан бошланмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин