Бош саҳифаЯнгиликларВладимир Гуржий: Жаҳон бозорида олмага бўлган талабнинг 60 фоизи «Роял Гала» навига тегишлидир
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Владимир Гуржий: Жаҳон бозорида олмага бўлган талабнинг 60 фоизи «Роял Гала» навига тегишлидир

Бугунги кунда жаҳон олма бозори талабининг 60%и «Роял Гала» нави ҳиссасига тўғри келади. Қолган талаб эса «Фужи», «Голден», «Ред Делишез», «Грэнни Смит» ва «Ред Жонапринц» навлари улушига тегишлидир. EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, мавсум кечроқ бошланганига қарамай, «Гала» навининг биринчи партиялари нархи ўтган йилгидан анча паст. Украина ва Молдовада ушбу навнинг ўртача нархи ўтган йилга нисбатан 20% арзонлашган, Россияда эса деярли икки баравар пасайиб кетди.

Шу билан бирга, экспорт маҳсулот якуний истеъмолчига етиб боргунга қадар барча технологик операциялар олмани етиштириш, сақлаш ва ташиш пайтида ўта қатъий бажарилса – ишлаб чиқарувчи компаниянинг экспорт стратегияси айнан истеъмолчи эҳтиёжларини қондиришга қаратилган бўлсагина муваффақиятли кечади.

Бундай фикрни USPA Fruit (Украина) компанияси раҳбари Владимир Гуржий «Олма экспорти: A дан Я гача» деб номланган вебинар чоғида билдирди. Тадбир ташкилотчиси Украина мева-сабзавотчилик бизнесини ривожлантириш лойиҳаси (UHBDP)дир. Бугунги кунда USPA Fruit жаҳоннинг 25 минтақасига, хусусан, Форс кўрфази, Жануби-Шарқий Осиё, Aфрика ва Европа Иттифоқи мамлакатларига олма етказиб беради, деб хабар бермоқда EastFruit.

Олма етиштирувчиларнинг экспорт стратегияси якуний истеъмолчилар эҳтиёжларини қондиришга қаратилган бўлиши керак

Владимир Гуржий таъкидлаганидек, экспорт – бу олма етиштирувчилар учун бугунги кунда ушбу меванинг барча навлари керагидан ортиқча етиштирилиши кузатилаётган Украина бозорини енгиллатишнинг ягона йўлидир. “Шунга кўра, Украинада олма арзон нархларда сотилган тақдирда ҳам, ички бозорнинг барибир бундай катта ҳажмларга эҳтиёжи йўқ. Дарвоқе, бизнинг компания таҳлилчилари дастлабки маълумотларни таҳлил қилиб, шундай хулосага келишди: бу йил Украина товар-олманинг рекорд даражадаги ҳосилини кутиши мумкин», дейди бозор иштирокчиси.

Шу билан бирга, Владимир Гуржийнинг фикрича, экспорт – бу миллий ишлаб чиқарувчининг маҳсулотлари ташқи бозорга сотиш мақсади билан тўқнаш келганда, техник ҳодиса эмас, аксинча, якуний истеъмолчининг эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган бу жараёндаги барча иштирокчиларнинг модели ҳисобланади. «Яъни, кейинчалик бу олмани айнан охирги бўлиб истеъмол қилган киши унинг сифатидан максимал даражада қониқиши керак. Ва бу украиналик олма етиштирувчилар ишлаб чиқиши керак бўлган экспорт стратегиясининг шаклидир”, дейди USPA Fruit раҳбари.

Бундан ташқари, Владимир Гуржийнинг сўзларига кўра, бундай стратегия экспортёрга қўйиладиган минимал талабларни, етказиб бериш тақвимини шакллантиришни, олманинг устувор ассортиментини аниқлаш ва унинг товар хусусиятларини белгилаш, шунингдек, жаҳон бозорларида украина олмасини нархлаш қоидалари ҳамда нарх конъюнктурасини жамлаши керак.

«Aгар экспортдаги минимал талаблар ҳақида гапирадиган бўлсак, шуни англаш лозимки, экспортёр олма етиштирувчи бўлиши шарт эмас. Лекин бу ҚҚС ёки бошқа солиқларни тўловчи банк ҳисобрақамлари билан расмий рўйхатдан ўтган компания бўлиши керак.

Экспортёрлик – бу хоҳишдан кўра кўпроқ ҳозирликдир, чунки, бу икки босқич ўртасида муайян бир йўлни босиб ўтиш керак бўлади. Олма боғини барпо этиш босқичидаёқ, боғбон келгусида ўз маҳсулотини қандай сотиши ҳақида тушунчага эга бўлиши керак. Ва агар у экспорт йўлини танласа, етиштираётган навлари ташқи бозорда харидоргир бўлиши лозим”, дейди Владимир Гуржий.

Қайси олма навлари муваффақиятли экспорт қилинади?

Бугунги кунда барча украиналик олма етиштирувчилар «Роял Гала» экспорт учун истиқболли нав, деган фикрда», дейди Владимир Гуржий.

«Бу нав, аслида, «ўзини-ўзи сотади». Шу билан бирга, «Роял Гала» нима эканлигини барча билади, лекин уни камчилик қизил чизиқли «Гала» навли олма деб атайди. Импортёрлар сўровларининг аксарияти 100/113/125 калибрли «Роял Гала» олмасига тегишлидир. Бу рақамлар ҳар бир бушель учун 18 кг нетто вазнга эга доналар миқдорини билдиради. Бундан ташқари, импортёрларни, асосан, 70% рангга эга олмалар қизиқтиради.

Фақат «чизиқли» «Роял Гала»га талаб борми? Йўқ. Aммо бозорда бошқа олма «чизиқли» олма захиралари тугагачгина сотилади. Бугун жаҳонда «Роял Гала» навининг «чизиқсиз» клонларидан боғлар яратиш бўйича жиддий тренд кузатилмоқда. Aммо мен шошилмасликни маслаҳат берардим, чунки, Украинада бундай клонлар қиммат олма сифатида намоён бўлади ва масалан, БAA бозоридаги фақат «Ред Делишез» турига ўхшаш олмага жаҳон бозорларида талаб кам», дейди USPA Fruit раҳбари импортёрлар талабининг нюансларини тушунтирар экан.

Умуман олганда, USPA Fruit  компаниясининг экспорт тажрибасига таянган ҳолда Владимир Гуржий ташқи бозорда олмага бўлган талабнинг 60 фоизини айнан «Роял Гала» эгаллаганини қайд этмоқда. Табиийки, талабнинг ярмидан камини бошқа турдаги олма навлари ташкил қилади. Хусусан, бу 60%дан ортиғи қизил ранг билан қопланган «Фужи» навидир. Шу билан бирга, бундай олма чизиқлими-чизиқсизми, экспорт муваффақиятли кечишида мазкур жиҳат «Роял Гала» нави каби муҳим эмас. Чунки, бу олма Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига экспорт қилинади, у ерда олманинг чизиқлари бор-йўқлиги муҳим аҳамиятга эга эмас.

«Голден» нави ҳам олманинг машҳур экспорт нави ҳисобланади. У экспорт бозорига қараб, сариқ ёки яшил бўлиши мумкин. Масалан, сариқ олма Швеция, Испания ва Саудия Aрабистонида яхши сотилмоқда. «Шу билан бирга, бу олма ранглари светофорга ўхшаб қолмаслиги учун эҳтиёткорлик билан сараланиши керак. Яъни, битта партия, айтайлик, фақат сариқ бўлиши мумкин ва унга яшил олмалар қўшилиб кетмаслиги керак”, дейди бозор иштирокчиси.

Шунингдек, Владимир Гуржий «Ред Делишез» ва «Грэнни Смит» навларини экспорт учун жуда яхши истиқболга эга деб ҳисоблайди. Олманинг охирги нави фақат яшил рангда бўлиши – унда бирор-бир сарғиш белгилар бўлмаслиги керак.

Бундан ташқари, «Ред Жонапринц» нави экспорт бозорларида доимий талабгир.

«Умуман олганда, жаҳон бозорида энг кўп талаб қилинадиган навларнинг бу рўйхати украиналик боғбонларнинг бизнесни янада муваффақиятли олиб бориш учун қайси кўчатларни экиш кераклиги ҳақидаги саволига жавобдир», дейди  USPA Fruit раҳбари.

Шу билан бирга, унинг қайд этишича, олманинг муваффақиятли экспорти барча технологияларни муросасиз жорий этиш ва жараёндаги барча иштирокчиларнинг тенг жавобгарлигига боғлиқдир.

«Технология – якуний истеъмолчига олма ёқишининг аниқ кафолати ҳисобланади. Шу билан бирга, у олма етиштирувчи учун масъулият бўлиб, импортёрга тегишли ҳолатда етказиб берилишининг кафолатидир. Ўз маҳсулотингизни рампадаёқ унутиш ҳақидаги гапларни ёддан чиқаришингиз керак – жаҳонда бундай ишлашмайди. Олмани импортёр етиштирмаган ва у  якуний истеъмолчига сифат учун жавоб бера олмайди – бу масъулият фақат олма етиштирувчи зиммасидадир. Шу билан бирга, экспортнинг бошқа жараёнларини барча иштирокчилар – импортёрлар, ишлаб чиқарувчилар ва экспортёрлар ўртасида тенг бўлиш керак. Бу тенг жавобгарликдир ва бу ерда ҳар кимнинг ўз звеноси бор» дея хулоса қилди Владимир Гуржий.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин