Бош саҳифаЯнгиликларUSDA прогнози: 2020/21 йилги мавсумда дунё бўйича умумий нок етиштириш ҳажми пасаяди
Янгиликлар

USDA прогнози: 2020/21 йилги мавсумда дунё бўйича умумий нок етиштириш ҳажми пасаяди

АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) 2020/21 йилги мавсумда жаҳонда нок етиштириш бўйича прогнозни эълон қилди. Унга кўра, Хитойда ноқулай об-ҳаво шароити ва савдо айланмасининг пасайиши туфайли 1,2 миллион тоннага камайиб, 22,1 миллион тоннани ташкил қилади.

Хитойда нок етиштириш ҳажми 16 миллион тоннани ташкил қилади, бу асосий мева етиштирувчи ҳудуд – Хэбэй провинциясида апрел ойининг совуқ келиши натижасида йўқотишлар бўлган деб ёзади AgroTimes.

Европада мева етиштириш ноқулай келган об-ҳаво шароити ва зараркунандаларнинг ўтган йилги келтирган зарарларига қарамай, деярли 280 минг тоннага кўпайиб, 2,3 миллион тоннагача кўтарилиши кутилмоқда.

Мева етиштиришда юқори суръатга қарамай, Пиреней яриморолидаги дўл ва ёғингарчилик оқибатида юзага келган зарарлар туфайли Европа Иттифоқидан экспорт ҳажми 270 минг тоннага камайиши тахмин қилинмоқда, бу, айниқса, Бразилияга қилинадиган экспортни камайтиради.

АҚШда нок етиштириладиган майдонларининг камайиши ва ҳосилдорликнинг пасайиши туфайли нок етиштириш ҳажми 37 000 тоннага қисқариб 608 000 тоннани ташкил қилиши кутилмоқда.

Аргентинада нок майдонлари қисқаришда давом этмоқда ва, натижада, нок етиштириш ҳажми бироз камайиб, 620 минг тоннагача пасайиши кутилмоқда.

Жанубий Африкада нок етиштириш барқарор бўлиб, 410 минг тоннани ташкил этади. Нок плантациялари майдони қурғоқчиликдан сўнг тикланишда давом этмоқда. Нок экспорти ҳажми эса 230 минг тоннагача барқарор бўлиб қолиши кутилмоқда.

Айни пайтда, Россияда нок етиштириш 43 минг тоннага қисқариб, 247 минг тоннани ташкил этади, чунки бу йилги об-ҳаво таъсири ва ўтган мавсумдаги катта ҳосилдан сўнг жорий йилда нок ҳосили камайиши кутилмоқда. Импорт ўтган йилги энг паст кўрсаткичдан 36 минг тоннага кўпроқ бўлиши ва натижада бу йилги нок импорти 230 минг тоннани ташкил қилиши кутилмоқда, бу Россиянинг дунёдаги энг йирик нок импорт қилувчи давлат мақомида қолганини тасдиқлайди. Кутилаётганидек, Белоруссия ва Туркиядан нок импорти ҳажмининг ошиши дунёнинг Жанубий яримшарида жойлашган мамлакатлардан нок импортининг камайишини қоплаши мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

ЕF Trade Alerts: пиёз, олма ва лимоннинг рекорд даражадаги импорти – Ўзбекистон бўйича 2022 йилнинг февраль ойи натижалари

EastFruit

Бу йилги саримсоқ мавсуми мураккаб бўлади

EastFruit

Мавсумнинг биринчи ойида Ўзбекистондан рекорд ҳажмда тарвуз экспорт қилинди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин