Бош саҳифаЯнгиликларУруғлик картошканинг элита навлари етиштирилмоқда (фото)
Фотосуратлар тўплами Янгиликлар

Уруғлик картошканинг элита навлари етиштирилмоқда (фото)

Айни пайтда “Агровер” МЧЖ кластерининг Тошкент вилояти ҳудудидаги  “Бўстонлиқ картошкачилик маркази” далаларида уруғлик картошка экиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу марказга уруғлик картошка етиштириш учун Голландиянинг “Артемис” деб номланган элита навидан 1700 тонна олиб келинган. Уруғ ҳажмидан келиб чиқиб, гектарига 2,5-3 тоннадан картошка экилмоқда, дея хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати.

Жорий йил учун ушбу марказ 750 гектар ерга уруғлик картошка экиши белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда 350 гектар майдонга картошка тўлиқ экилган, қолган майдонларда жараён давом этмоқда.

Бўстонлиқ туманининг иқлим шароитидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ушбу майдонлар айни турдаги экинни етиштириш учун энг қулай ҳудуд ҳисобланади.

Шунингдек ўқинг: Жаҳон мева-сабзавот бозоридаги ўсиш тўлқинини «қўлга киритиш» ва инвестицион имкониятларни бой бермаслик учун нима қилиш керак? (II қисм, видео)

Ушбу кластерда уруғлик картошка етиштириш учун ёмғирлатиб суғориш ва механизациялаштириш тизими жорий этилган бўлиб, бу нафақат сув, балки минерал ўғит ва озиқлантириш тадбирларини 40 фоизгача тежаш, ҳар гектар ердан 40 тоннагача ҳосил олиш имконини бермоқда.

Қайд этиш жоизки, ушбу кластер 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятида замонавий картошкачилик кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 193-сонли қарорига мувофиқ, Бўстонлиқ ҳудудида   ташкил этилган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда бир ой ичида олхўри нархи 3 баробар арзонлашди

EastFruit

Ўзбекистонда яшил булғор қалампирининг нархи кетма-кет учинчи ҳафта пасаймоқда

EastFruit

Ўзбекистон: эртаги узум ҳосили йиғим-терими авжида ва нархлар кескин пасаймоқда (фото)

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин