Ўзбекистоннинг Уммон Султонлигидаги элчихонасида Azhar компанияси раҳбари Солиҳ ал-Зажали билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон маҳсулотларини етказиб бериш ҳажмини ошириш масаласи муҳокама қилинди, деб хабар берди “Дунё” ахборот агентлиги.
Аzhar бренди остида Уммонда соғлом турмуш тарзи ва органик маҳсулотлар истеъмолини тарғиб қилувчи бир қатор хусусий клиникалар фаолият юритмоқда.
Суҳбат чоғида Уммон томонига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ва хорижга экспорт қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан, қуритилган мевалар сифати, бу йўналишда фаолият юритаётган корхоналарнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди.
Солиҳ ал-Зажали бугунги кунда Ўзбекистонда мева-сабзавот етиштириш ва қайта ишлаш бўйича катта тажриба тўплангани, бу маҳсулотларни экспорт қилиш учун етарли салоҳият мавжудлигини қайд этди. Улар сифати ва таъми билан араб мамлакатлари бозорлари эътиборини тортади.
Компания раҳбари Аzhar “Соғлом овқатланиш” дастури доирасида келгусида Ўзбекистондан ўрик, узум, шафтоли, олхўри, анжир ва бошқа қуритилган меваларни Яқин Шарқ минтақаси мамлакатларига олиб киришга тайёр эканини билдирди. Жорий йилнинг ноябрь ойи охирида Уммон компанияси вакиллари ушбу маҳсулотларни тайёрлаш жараёни билан бевосита танишиш ва салоҳиятли ўзбекистонлик ҳамкорлар таклифларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюради.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!