Бош саҳифаЯнгиликларУкраинада ёмғир туфайли гилос ҳосилининг 80 фоизи бой берилиши мумкин
Янгиликлар

Украинада ёмғир туфайли гилос ҳосилининг 80 фоизи бой берилиши мумкин

Украинадаги кучли ёмғир сабаб, гилос ҳосилининг йўққа чиқиши эҳтимоли айни дамда 80%ни ташкил қилмоқда.

«Aврора» компаниясининг агроном-боғбони –  Евгения Никитюк AgroPortal.ua учун қуйидагиларни сўзлаб берди:

«Биз йўқотишларни ҳали тўлиқ баҳолай олмаймиз, чунки ёмғир ёғмоқда ва у бир мунча вақт давом этади. Шуниси аниқки, ҳосилнинг 20 фоизидангина умид қилиш мумкин. Аслида, у ҳам кундан-кунга намгарчиликдан азият чекяпти».

Агрономнинг сўзларига кўра, дастлаб ўсимликлар учун стрессли вазият юзага келган. Ва бу ҳолат ҳануз давом этмоқда.

«10 йиллик амалиётим давомида ҳеч қачон бундай ҳолатга гувоҳ бўлмаганман. Ҳатто 35 йилдан зиёд ишлаган агрономларимиз ҳам баҳорни бундай ёғингарчилик билан эслай олмайдилар», дейди мутахассис.

Маълум бўлишича, бу йил гилоснинг вегетация жараёни жуда чўзилди, у тахминан 2-2,5, ҳатто 3 ҳафта давом этди.

«Бу дарахт учун стресс ҳолатдир. Мазкур ҳолат барча потенциал ҳосилни йўққа чиқаради. Мевалар бирма-бир тўкила бошлайди. Бундан ташқари, биологик пишиб етилиш бошланади ва гилос мевалари ортиқча намликни ўзига сингдириб олиб, ёрилади», дейди «Aврора» компаниясининг агроном-боғбони.

Шунингдек ўқинг: Украинада 2021 йилги учқат мавсуми июнь бошидан старт олди – парвоз қониқарли!

Ҳозирги шароитда боғларни қандайдир йўл билан ҳимоя қилиш имконсиз. Биринчидан, дарахтларга ишлов бериш учун боққа техника киритиб бўлмайди, иккинчидан, бу бефойда, чунки ёмғир тиним билмай ёғмоқда.

«Бизда бир неча кундан бери ёмғир тўхтамаяпти», дейди Никитюк.

«Олхўри ва ўрик билан ҳам худди шундай ҳолат юз бермоқда. Стресс ҳолатида улар ҳам меваларини тўкади. Олма дарахтлари ҳақида эса гапиришга ҳали эрта» дея қўшимча қилди у.

Маълумот учун: «Aврора» МЧЖ Запорожье вилоятининг Ореховский туманида жойлашган. Хўжаликка қарашли 120 гектар майдонда олма, ўрик, олхўри, олча етиштирилади. 70 гектар майдонни 15 турдаги гилос эгаллаган. Шунингдек, компания  маҳсулот экспорти билан ҳам шуғулланади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Малайзия чакана савдо тармоқларида Ўзбекистон гилослари сотувга чиқади

EastFruit

Украина 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга энг йирик олма етказиб берувчига айланди

EastFruit

Ўзбекистонда помидор нархи рекордларни янгиламоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин