Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонда помидор нархи рекордларни янгиламоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Ўзбекистонда помидор нархи рекордларни янгиламоқда

Иссиқхона помидори нархи рекордларни янгилашда давом этмоқда — сўнгги ҳафтада қизил думалоқ помидорнинг ўртача улгуржи нархи 29 фоизга ошди ва жорий улгуржи нархлар ўтган йилги даражадан деярли 2 баробар юқори. Бундан ташқари, сўнгги ҳафта ичида ушбу маҳсулот нархи кескин ошиши натижасида Ўзбекистонда қизил думалоқ помидорнинг жорий улгуржи нархлари EastFruit лойиҳасига дахлдор минтақада энг юқориси бўлди, дейди таҳлилчилар.

EastFruit‘нинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 17 мартидан 24 мартига қадар Ўзбекистонда қизил думалоқ иссиқхона помидорининг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 28 000 сўмдан 36 000 сўмга, яъни, бир ҳафта ичида 28,6% га ошди.  Охирги уч ойда ушбу маҳсулот нархининг жадал ўсиши инобатга олинса, жорий йил бошидан 24 мартга қадар Ўзбекистонда қизил думалоқ помидорнинг улгуржи нархлари 2,4 баробар ошди.

2023 йилнинг 24 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда қизил думалоқ иссиқхона помидорининг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг шу санасига нисбатан 1,8 баробар ва 2020-2021 йилларнинг шу санасига нисбатан 2,4 баробар юқори бўлди.

Ўтган ҳафта қизил думалоқ помидор нархларининг кескин ошиши натижасида Ўзбекистонда ушбу маҳсулотнинг улгуржи нархлари EastFruit мева-сабзавотларни ҳафталик мониторинг қилиб борадиган мамлакатлар орасида энг юқориси бўлди. 2023 йилнинг 24 март ҳолатига кўра, ушбу мамлакатларда қизил думалоқ иссиқхона помидорининг ўртача улгуржи нархи (1 кг учун АҚШ долларида): Ўзбекистон – $3,16;  Польша — $2,79; Украина — $2,60; Тожикистон — $2,29;  Молдова — $1,61;  Грузия — $1,16.

Эслатиб ўтамиз, бундан икки ҳафта олдин Ўзбекистонда помидор нархи тез кўтарилишининг асосий сабаби январь ойидаги аномал совуқ пайтида иссиқхоналарда катта ҳосил бой берилиши экани ҳақида ёзган эдик. Бундан ташқари, мазкур экиннинг вегетация даври ҳисобга олинса, мазкур маҳсулот бозори иштирокчилари яқин келажакда ушбу маҳсулот нархи пасайиши эҳтимоли камлигини қайд этишган эди.

Ўтган ҳафта пушти иссиқхона помидорининг ҳам нархи кўтарилди, аммо ўсиш суръати қизил думалоқ иссиқхона помидорига нисбатан анча паст бўлди. 2023 йилнинг 17 мартидан 24 мартига қадар Ўзбекистонда пушти иссиқхона помидорининг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 33 000 сўмдан 36 000 сўмга, яъни, 9,1% га ошди. Охирги бир ярим ой давомида ушбу маҳсулот нархларининг барқарор ошиб бораётгани ҳисобга олинса, 2023 йил 10 февралдан 24 мартга қадар Ўзбекистонда пушти иссиқхона помидорининг ўртача улгуржи нархи 1,8 баробар ошди.

2023 йил 24 март ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг шу санасидан 1,8 баробар, 2021 йилнинг шу санасидан эса 2,1 баробар юқори бўлган.

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин