Ушбу ҳафтада тарвузнинг эртапишар навларининг дастлабки партияси Украина бозорида сотувга чиқарилди, дея хабар беради EastFruit лойиҳаси таҳлилотчилари. Полизкорларнинг маълумот беришича, бу йил тарвуз мавсуми ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ўтган йилга қараганда деярли 2 ҳафта кеч бошланди.
Шунингдек, деҳқонлар баҳорда ёққан ёмғир ва дўл полиз экинларига катта зарар етказганлигини хабар қилишмоқда. Баъзи полизкорлар тарвузлар экилган майдонни яна қайта тиклашга мажбур бўлишди.
Шунингдек ўқинг: Украина фермер хўжалиги мева пюреси, мураббо ва шарбатлар ишлаб чиқарувчи корхонани ишга туширди
Бугунги кунда тарвузлар Херсон вилоятининг кам сонли тарвуз етиштирувчилари томонидан сотилмоқда. Тарвузларнинг биринчи партиялари 9-12 гривна/кг ($ 0,33-0,44/кг) нархида таклиф қилинмоқда, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 2,7 баравар қиммат дегани. Бозорда ушбу маҳсулотларнинг етказиб берилиши чекланганлиги сабаб украиналик полизкорларга мавсумни ана шундай юқори нархларда бошлашга имкон берди. Таққослаш учун: ўтган йилнинг 10 июлида Украинада тарвузлар нархи 3-5 гривна/кг (0,11-0,18 доллар/кг) оралиғида бўлган, аммо, шу билан бирга, қовунларнинг етказиб берилиши етарли бўлган ва нархлар тезда пасайиб кетганди…
Ушбу мавсумда тарвуз етиштирувчилар 20 июлдан кейин маҳаллий тарвузлар билан бозорга кенгроқ киришни режалаштирмоқдалар. Одатда, Украинада тарвуз мавсумининг қизғин палласи август ойининг ўрталарига тўғри келади ва кейинчалик ушбу сегментдаги нархлар кескин пасайишни бошлайди. Жорий мавсумда полизкорлар маҳсулотни юқори нархларда ушлаб туришни режалаштирмоқдалар, чунки уни қайта экишга тўғри келди. Шунинг учун бугунги кунда Украинада очиқ ерда етиштирилган оммавий етказиб беришнинг қизғин палласи қачон бошланишини айтиш жуда қийин.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!