Бош саҳифаЯнгиликларУкраинада қишки пиёзни сотиш мавсуми ўтган йилга қараганда анча кечроқ бошланади
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Украинада қишки пиёзни сотиш мавсуми ўтган йилга қараганда анча кечроқ бошланади

Бу йил Украинада қишки пиёзни сотиш мавсуми одатдагидан камида 2 хафта кеч бошланади, дейди EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари. Бунга сабаб пиёз етиштирувчи асосий ҳудудларда об-ҳавонинг ноқулай келганлиги ва натижада қишки пиёз ҳосилининг қисман йўқотилиши.

Фермерларнинг фикрига кўра, сотувларнинг кейинроқ бошланишига асосий сабаб баҳорнинг ёмғирли ва узоқ давом этгани, шунингдек қишнинг анча совуқ келиши бўлди. Қишки пиёзнинг сифатига ҳам, ҳосилдорлигига ҳам таъсир қиладиган яна бир омил бу кўчат экилган вақт. Украиналик деҳқонларнинг кўпчилиги, қишки пиёзни эртароқ сотувга чиқаришга умид қилиб, ўтган йили экишни 10 августда бошладилар, бу эса қишда бу ҳосилнинг қисман музлашига олиб келди.

Пиёз етиштирувчиларнинг ўзлари қишки пиёзнинг дастлабки партиялари тахминан яна 10 кундан сўнг сотувга чиқарилишини айтмоқда. Бу орада бозорда асосан ўтган йилги ҳосилдан олинган пиёз таклиф қилиняпти. Ушбу маҳсулотлар нархи ҳозирча барқарор – 4-6 гривень / кг ($ 0,15-0,22 / кг). Шунингдек, ушбу ҳафта Украина бозорида Ўзбекистонда етиштирилган янги пиёз пайдо бўлди. Бугунги кунда ушбу маҳсулотлар ўртача 10 гривень / кг ($ 0,36 / кг) нархда сотилмоқда.

Шунингдек ўқинг: Минтақадаги сабзавот ва мевалар учун нарх ва логистика бўйича огоҳлантиришлар – 2021 йил 20-ҳафта.

Шу билан бирга, қайд этиш керакки, қишки пиёзни сотиш мавсумининг кечикишидан украиналик деҳқонлар хурсанд эмас. Уларнинг фикрига кўра, бундай ҳолат нафақат импорт қилинадиган маҳсулотлар, балки маҳаллий етиштирлган янги ҳосилдаги пиёз билан рақобатни кучайтириши мумкин ва улар мавсумини қониқарли нархларда бошлай олмайди. Таққослаш учун, ўтган йилнинг шу даврида Украинада қишки пиёз нархи 5-7 гривень/кг ($ 0,18-0,25 кг) даражасида эълон қилинган эди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин