Бош саҳифаЯнгиликларУкраинада органик маҳсулот етиштириладиган майдонлар сўнгги беш йил ичида 1,5 баробар ошди
Янгиликлар

Украинада органик маҳсулот етиштириладиган майдонлар сўнгги беш йил ичида 1,5 баробар ошди

Украина аграр бизнеси органик маҳсулот етиштириш секторига тобора кўпроқ эътибор қаратмоқда. Бундай фермер хўжаликларида етиштирилган маҳсулотнинг салмоқли қисми экспортга йўналтирилади. Ушбу ниша ривожланишда муҳим салоҳиятга эга ва доимий ривожланиб бормоқда.  Шундай қилиб, сўнгги беш йил ичида Украинада органик деҳқончилик билан шуғулланиладиган ер майдонлари бир ярим баробарга ўсди, деб ёзмоқда SEEDS нашри.

Сўнгги беш йил ичида Украинада органик экин майдонлари деярли 1,5 баробар ошди (2017 йилдаги 289 минг гектардан 2021 йилдаги 422 минг гектаргача). Мамлакатимиз Европа Иттифоқига органик дон ва мойли ўсимликларнинг энг йирик экспортёри ҳисобланади. Экспортга, шунингдек, соя, асал, сабзавотлар, мевалар ва улардан қайта ишланган маҳсулотлар йўналтирилади.  Айни пайтда 528 оператор  органик маҳсулот етиштириш қоидаларига риоя қилган ҳолда фаолият олиб бормоқда«, дейди Агросиёсат ва озиқ-овқат вазирининг биринчи ўринбосари Тарас Высоцкий.

Украина Европа Иттифоқида органик маҳсулот етказиб берувчилар рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллайди.  Бундай маҳсулотлар экспорти ҳажми доимий равишда ўсиб бормоқда ва уруш бу жараёнга ўзгартиришлар киритган бўлса-да, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари оптимистик умидлар билан ҳаракат қилмоқда.

«2030 йилга бориб, Украина органик маҳсулотлар экспортини 1 миллиард долларга оширишни режалаштирган ва биз органик маҳсулот етиштириш борасидаги миллий қонунчиликни такомиллаштириш орқали ушбу режани фаол амалга оширишга ҳаракат қиламиз«, дея қайд этди Тарас Высоцкий.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистонда 2022 йилнинг май-июль ойларида қовун экспорти икки баробар ошди

EastFruit

Ёруғлик билан ишлов бериш экинларни зараркунанда ва патогенлардан ҳимоялайди (видео)

EastFruit

Қозоғистонда олмадан юқори ҳосил кутилмоқда — унинг ҳаммасини сотиш имкони борми?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин