Бош саҳифаЯнгиликларУкраинада кучли талаб ва чекланган таклиф туфайли пиёз нархлари ошиб кетди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Украинада кучли талаб ва чекланган таклиф туфайли пиёз нархлари ошиб кетди

Украина пиёз бозорида нархларнинг навбатдаги ўсиши кузатилмоқда, дея хабар берди EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари.  Улгуржи трейдерларнинг кучли талаби ва фермерларнинг сотувни чеклаши ушбу сегментдаги нархлар янада ўсишига туртки бўладиган асосий омиллардандир.

Мавжуд вазият туфайли фермерлар аста-секин сотув нархларини оширишди ва бугунги кунда пиёзнинг нархи 25-29 грн/кг (0,68-0,79 $/кг)ни ташкил этмоқда, бу тахминан 10 кун олдин қайд этилган нархдан ўртача 13%га қимматроқдир.

Мутахассислар фикрича, пиёз нархи кўтарилишининг асосий сабаби,  ёмғирли об-ҳаво туфайли кўплаб фермер хўжаликлари йиғим-терим ишларини тўхтатишга мажбур бўлганлигидир. Табиийки, бу бозорда ушбу маҳсулот бўйича таклифни сезиларли даражада камайтирган. Таҳлилчиларнинг қайд этишича, фермерлар айни пайтда сифатли пиёзларнинг кўп қисмини сақлаш учун олиб қўйишни афзал билмоқда ва савдолар кичик партияларда амалга ошириляпти.

Айни пайтда Украина бозорида пиёз 2021 йилнинг сентябрь ойи охирига нисбатан ўртача 4,3 баробар қимматроқ сотилмоқда.  Шу билан бирга, бозор иштирокчиларининг аксарияти ижобий нарх тенденцияси келажакда ҳам давом этишига ишоняпти, чунки ўзининг омборларига эга бўлмаган кўплаб фермерлар пиёз захираларининг муҳим қисмини сотиб бўлган. Қолган фермерлар эса ушбу маҳсулотни омборда сақлашни афзал кўрмоқда — улар нархларнинг янада ошишидан умидвор.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Коrzinka тармоғи яна етакчи: 2022 йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳридаги ритейл-аудит натижалари

EastFruit

Петр Михов: «Паст сифатли узумнинг мўл ҳосилидан кўра юқори сифатли узумнинг камроқ ҳосили афзал» (видео)

EastFruit

Ўзбекистонда мандарин нархи бир ҳафта ичида 37 фоизга арзонлашди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин