Бош саҳифаЯнгиликларУкраинада карам бир йил ичида 5 баробар қимматлашди!
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Украинада карам бир йил ичида 5 баробар қимматлашди!

Украинада шу ҳафта оқ бошли карам қимматлашди, дея хабар бермоқда EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари. Бозорнинг асосий иштирокчилари фикрига кўра, асосан, экспорчи компаниялар ушбу сегментдаги нархларни ошира бошлади. Улар шу ҳафта Украина карамини кейинчалик Беларусга сотиш мақсадида харид қилди. Шу билан бирга, ушбу маҳсулотнинг аксарият қисми кейинчалик Россия бозорида сотилади.

Лойиҳанинг кундалик мониторингига кўра, кўплаб йирик фермер хўжаликлари ўз маҳсулотларини янада қулай шартларда сотиш умидида юқори сифатли карамнинг фаол савдосини бошламаяпти. Шу билан бирга, ушбу сегментда талаб аста-секин ўсиб боряпти. Бу бошқа фермерлар учун сотиш нархларини ошириш имконини беради. Бугунги кунда кўпчилик украиналик фермерлар оқ бошли карамни 7-10 грн/кг (0,26-0,37 доллар/кг) дан сотишмоқда, бу нарх охирги иш ҳафтаси якунига нисбатан 26 фоиз қимматроқдир.

Айни пайтда Украинада оқ бошли карам нархи 2020 йилнинг декабрь ойига нисбатан ўртача 5 баробар баланд. Асосий бозор иштирокчиларининг аксарияти йирик фермер хўжаликлари оқ бошли карамни фаол савдосини бошламаса, ушбу сегментда нархлар ўсиши кейинги ҳафта ҳам давом этиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин