Бош саҳифаЯнгиликларУкраинада етиштирилган музлатилган ровоч Нидерландияга экспорт қилинмоқда
Янгиликлар

Украинада етиштирилган музлатилган ровоч Нидерландияга экспорт қилинмоқда

Киев вилоятида (Украина) жойлашган «Органик Эксперт» МЧЖ 10 гектар майдонда ровоч ўстириб, унинг қаламчалари музлатилган ҳолатда Нидерландияга экспорт қилмоқда. Бу ҳақда AgroTimes материаллари асосида Agri-gator  хабар бермоқда.

Уч йил аввал “Органик Эксперт” 25 йил давомида фойдаланилмаган 19 гектар ерни давлатдан ижарага олди. “Дастлаб биз уч хил экин экишни режалаштиргандик: ровоч, қулупнай ва малина. Нега десангиз, ушбу ўсимликларнинг мевалари таъми ўхшаш эканлиги сабабли, қайта ишловчи корхоналар уларни аралаштириб ишлатадилар», – деди “Органик Эксперт” ва “Органик Эксперт консалтинг” компаниялари бошқарувчи ҳамкори Юлия Ворошчук.

Аммо ер участкасига 25 йил давомида ишлов берилмаган. Технологик жиҳатдан мураккаб бўлган бундай экинлар учун бу ерда резаворларни, айниқса, органик меваларни етиштириш амри маҳол.

«Ровочни аввалбошданоқ  экдик – дастлаб 8 гектар, кейин яна 2 гектар. Реза мевалар масаласига мана энди, яъни уч йилдан сўнг қайтдик. Шу вақт ичида тупроқ ўзига келди, бегона ўтлар камайди», – деди Юлия Ворошчук.

Шунингдек ўқинг: Украинада бугунги кунда иссиқхона бизнесига сармоя киритиш фойдасиз ва катта таваккалчилик ҳисобланади – Николай Гордий, Уманский иссиқхона комбинати

Ровочдан бир мавсумда уч марта ҳосил олинади: баҳорда, ёз ўрталарида ва август ойи охирларида.

Маҳсулотлар «Осьо» деб номланган ижтимоий тармоқларда, шунингдек «Метро», «Фора», «Ашан» сингари йирик чакана савдо тармоқларида сотилмоқда.

«Ўтган йили биз Нидерландиядаги қайта ишлаш корхонасига музлатилган ровоч етказиб бердик», дейди тадбиркор аёл. Яна унинг айтишича, компания GlobalG.A.P. сертификатини олишни мақсад қилган, шу билан у халқаро бозорда ўз имкониятларини оширишга ва бошқа мамлакатлардан шерик топишга умид қилса бўлади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин